Сайфиддинов Баҳодир Нажмиддинович

Навоий вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалар котибияти мудири

Телефон: 229-62-08.

Электрон почта манзили:

Туғилган йили 14.11.1987, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани

Миллати: Ўзбек

Маълумоти: Олий, 2008 й.Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, маркетинг (тармоқлар бўйича)

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

2009-2011 йй.-Навоий вилояти Иқтисодиёт бош бошқармаси Вилоятни комплекс ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги йиғма бўлими 2-тоифали мутахассиси, 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси

2011-2012 йй. - Давлат акциядорлик тижорат “Асака” банки Навоий вилояти филиали Валюта ва насавдо амалиётлар бўлими мутахассиси

2012-2013 йй. - Давлат акциядорлик тижорат “Асака” банки Навоий вилояти филиали Валюта айирбошлаш сектори мудири вақтича вазифасини бажарувчиси, мудири

2013-2013 йй. - Давлат акциядорлик тижорат “Асака” банки Навоий вилояти филиали Конверсион операциялар бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчиси

2013-2013 йй. - Давлат акциядорлик тижорат “Асака” банки Навоий вилояти филиали Пул муомаласи ва нақд пул маблағлари берилишини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси

2013-2013 йй. - Давлат акциядорлик тижорат “Асака” банки Навоий вилояти филиали Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича етакчи мутахассиси

2013-2014 йй. - Навоий вилояти Навоий шаҳри Навоийавтотеххизмат Акциядорлик жамияти Савдо ва маркетинг бўлими мутахассиси

2015-2016 йй. - Навоий вилояти Иқтисодиёт бош бошқармаси Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги бўлими 1-тоифали мутахассиси

2016-2017 йй. - Навоий вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи етакчи мутахассиси

2017-2018 йй. - Навоий вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи бош мутахассиси

2018-2019 йй. - Навоий вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи раҳбари

2019 й. -  ҳ.в.  - Навоий вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари котибияти мудири

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

 

Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар котибияти фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Вилоят ҳокимининг  тегишли қарор ва фармойишларининг бажарилишини ташкил қилади ва умумий назоратга олади. Ишни режалаштиради, котибият ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди, тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этади  ва унинг ижросини таъминлаш чораларини кўради.

Котибиятга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, мажмуа ташкилотларида ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича вилоят ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларда ислоҳотларнинг амалга ошириши бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.

Таълим соҳасидаги туб ислоҳотларни амалга ошириш, таълимни жаҳон андозалари талаблари даражасига етказиш, мактаблар моддий техника базасини мустаҳкамлаш, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури амалга оширилишини ташкил этиш,  илм-фан ва техника соҳасида  давлат сиёсатини амалга ошириш, оммавий жисмоний тарбия ва профессионал спортни ривожлантириш ҳамда вилоят аҳолисининг маданий даражасини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар билан шуғулланади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш дастурлари бажарилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, вилоятнинг  экспорт имкониятларини кенгайтириш ишларини ташкил этади.

Банк-молия тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, вилоят давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини ташкил этиш, пул-кредит, солиқ сиёсатини амалга ошириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади.

Халқ истеъмоли моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳолини бу маҳсулотлар билан таъминлашни ташкил этади. Аҳолига савдо, маиший ва бошқа хизматлар кўрсатишни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини мувофиқлаштиради, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради.

Котибият ишини яхшилаш ва котибият ходимларининг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади.

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, маданий қадриятлар ва ёдгорликларни сақлаш, оммавий жисмоний тарбия ва профессионал спортни ривожлантириш чораларини кўради.

Бириктирилган ташкилотлар ва муассасаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга кўмаклашади.

Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури амалга оширилишини ташкил этиш, таълим соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш, таълимни жаҳон андозалари талаблари даражасига етказиш, мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларини мувофиқлаштиради.

Соҳага тааллуқли мақсадли дастурларнинг ижросини ташкил этади.

Котибиятнинг ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади. Тизимдаги кадрлар излаш, тарбиялаш, малака ва тажрибасини ошириш, ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади.

Котибиятдаги ташкилотлар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиб, зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади.

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг домий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Котибият ишини яхшилаш ва котибият ходимларининг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади.

Тегишли комиссияларнинг ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-605-сонли қарори ижроси бўйича  вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссия фаолиятини мувофиқлаштиради.

Иқтисодий ва ижтимоий соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади.

Ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилган фуқароларни белгиланган жадвал асосида қабул қилади. 

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини таъминлайди:

-вилоят олий ўқув юртлари;

-вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси;

-вилоят молия бошқармаси;

-вилоят давлат солиқ бошқармаси;

-Марказий банк вилоят бош бошқармаси;

-вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси;

-вилоят ДСЭНМ.