вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
Навоий вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири
Телефон-факс: 229-62-41.
Электрон почта манзили: a.sultonov@nv.uz
Туғилган йили ва жойи: 1989 йилда Навоий вилояти, Қизилтепа тумани.
Миллати: Ўзбек.
Маълумоти: 2011 й. Гулистон давлат университети (кундузги), 2015 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ўқув курсини тугатган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги: Миллий ғоя, ҳуқуқ ва маънавият асослари
Оилали, икки нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2007-2011 йй. - Гулистон давлат университети талабаси
2012-2012 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий вилояти бўлими Кенгаши қошидаги “Етакчи ёшлар” маркази координатори
2012-2012 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий вилоят бўлими Кенгаши иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси
2012-2012 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий шаҳар бўлими Кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти раиси
2012-2015 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий шаҳар Кенгаши раиси
2015-2017 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
2017-2017 йй. - Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий шаҳар Кенгаши раиси
2018-2022 йй. - Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши раиси
2022 й. - ҳ.в. - Навоий вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалари бўйича котибияти мудири
МАЖБУРИЯТЛАРИ:
Навоий вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири бевосита вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига бўйсинади.
Котибият фаолиятига раҳбарлик қилади ва котибиятга юкланган вазифаларни бажариш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Котибият фаолиятини ташкилий, ахборот, маъмурий-хўжалик жиҳатидан барқарорлаштиради, шунингдек, хизмат интизоми такомиллашувини таъминлайди.
Котибиятга тааллуқли доимий комиссиялар ҳамда вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил қилади.
Антиконституцион ва диний экстремистик ҳаракатларнинг олдини олиш масалаларида вилоятҳокимлиги мутасадди раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни ташкил этади.
Вилоятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини барқарорлаштиришга қаратилган ҳатти-ҳаракатларда юқоридаги мутасаддилар билан ҳамкорликда чоралар кўради.
Республика бошқарув органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги диний ташкилотлар фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Навоий вилояти ҳокими қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларига тўла ва узлуксиз риоя этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларнинг ҳудудий Кенагашлари, вилоят жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни уюштиради ва назорат қилади.
Навоий вилоятидаги диний ташкилот ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Котибият фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлар ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими қарорлари ва фармойишларининг ижроси юзасидан тизимли назоратни ташкил қилади.
Вилоят ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибият фаолиятининг ички тартиб-интизомини ўрнатади.
Котибият фаолиятига оид қарор, фармойиш лойиҳалари ва кўрсатмалар тайёрланишини таъминлайди.
Вилоят ҳокими ўринбосарининг турли тадбирлардаги вакиллик манфаатларини амалга оширади.
Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқаларга оид тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг самарали амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари топшириғига биноан, котибият фаолиятига доир ахборот ҳужжатлари ва маълумотларни белгиланган тартибда тайёрлайди.
Котибият фаолиятига тааллуқли меъёрий ҳужжатларнинг шаҳар ва туман ҳокимликлари ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда диний ташкилотлар томонидан ижро этилиши юзасидан назорат ўрнатади.
Котибиятга тушган директив ва норматив ҳужжатларни, хатларни, шу жумладан, фуқароларнинг хат ва аризаларини кўриб чиқиб, ҳисобга олади, уларни ижрочиларга етказиш ва назорат этишни йўлга қўяди, барча чиқув ҳужжатларни рўйхатга олади ва жўнатади;
Ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарини хат, ариза, шикоят ва юқори ташкилотлардан келган ҳужжатларнинг ҳолати ва бажарилиши ҳақида мунтазам хабардор қилиб боради, унинг шахсий қабулини ташкил этади.
Ҳар ойда тушган хатлар ижросининг аҳволини таҳлил қилади.
Фуқароларнинг ариза, мурожаат ва шикоятларни бевосита жойларда ўрганилишини ташкил этади.
Мурожаат қилган фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабулини ва ёзма мурожаатларининг аниқ ҳисобини юритади.
Ижроси тугалланган ҳужжатларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва сақлашни амалга оширади ҳамда ҳужжатларни расман вилоят ҳокимлиги архивига топширилишини ташкиллаштиради.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а