Камолов Эркин Шамсиддинович

Вилоят ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

Телефон-факс: 229-62-07.

Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари соат 9:00 дан 11:00 гача

Электрон почта манзили: 

Туғилган йили: 1987 йилда Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани

Миллати: ўзбек

Маълумоти: Олий, 2009 йилда Тошкент автомобил ва йўллар институти

Оилали, икки нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

2005-2009 йй. - Тошкент автомобильва йўллар институти талабаси

2009-2011 йй. -Навоий шаҳар кон металлургия комбинати Зарафшон қурилиш бошқармаси Зармитан трест майдони иш юритувчиси

2011-2012 йй. - Кармана туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси 219-йўл бўлими бошлиғи

2012-2014 йй. - Кармана туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси Автомобил йўлларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи

2014-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи дирекцияси Автомобил йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлашни техник кузатиш бўлими етакчи мутахасиси

2014-2018 йй. - Кармана туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидиректори

2018-2019 йй. - Навоий йўл қуриш-таъмирлаш унитар корхонасидиректори

2019-2023 йй. - Навоий вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи

2023-2023 йй. - Автомобил йўллари қўмитаси Автомобил йўлларини қуриш, тамирлаш ва йиғма таҳлил бошқармаси бошлиғи

2023 й. -  ҳ.в.  - Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори

 

 МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Вилоятда капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Саноат ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Ташқи иқтисодий алоқалар борасидаги фаолиятини кенгайтиришга, инвестициялар, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.

Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий дастурни тасдиқлайди. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ва корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминланишига, ўзаро ҳисоб-китобларни мувофиқлаштиришга асосий эътиборни қаратади.

Энергетика, нефть, газ корхоналари ва бошқа бириктирилган ташкилотларда иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни таъминлайди.

Капитал қурилиш ва коммунал соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Ҳудудда ер ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.

Автомобиль йўлларини ривожлантириш, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш, соҳага бозор муносабатларини жорий қилиш масалаларини мувофиқлаштиради, йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этишни таъминлайди.

Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради, ижро этувчи ҳокимият тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимларини жорий этишга кўмак беради.

Йўллар таъминотига, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек, аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Капитал қурилиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудратчи ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари билан шуғулланади, давлат аҳамиятига эга бўлган қурилишларнинг боришини назорат қилади.

Ягона давлат инвестиция сиёсатини  амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди, бюджет маблағлари ҳисобига барпо этилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Коммунал соҳани ислоҳ қилиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик  таъминоти тизимларини модернизациялаш ишларига раҳбарлик қилади.

Иккиламчи қора ва рангли металларни тўплаш ҳамда топшириш ишларини ташкил  қилади.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурслари тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилайди.

Болалар спортини ривожлантириш масалаларида спорт иншоотларини қуриш, ободонлаштириш, жиҳозлаш ишлари билан шуғулланади.

Вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини мувофиқлаштиради.

Қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланиш даражасини яхшилаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш бўйича вилоят ҳокимига таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари тасарруфидаги котибиятга раҳбарлик қилади. 

Қуйидаги вилоят комиссиялари ишига раҳбарлик қилади:

- Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси

- Қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш комиссияси

- Вилоят архитектура-шаҳарсозлик кенгаши

- Қурилиш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш ва фаолиятни лицензиялаш комиссияси

- Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш комиссияси

- Транспорт соҳасини лицензиялаш комиссияси

- Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси

- Ўта муҳим ва тоифаланганобъектлар муҳофазасини назорат қилиш комиссияси

- Куз-киш даврида иқтисодиёт тармоқларини ишлашга тайёрлаш комиссияси

- Капитал қурилишда танлов савдоларини ташкил қилиш комиссияси

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

- Вилоят ҳокимлиги Уй-жой ва коммунал соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш департаменти;

- Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси

- “Қизилқумцемент” очиқ акциядорлик жамияти

- “Навоийазот” очиқ акциядорлик жамияти

- “Электрокимёзаводи” акциядорлик жамияти қўшма корхонаси;

- “Навоий иссиқлик электр станцияси” очиқ акциядорлик жамияти;

- Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси;

- Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

- “Навоий электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти;

- Вилоят ҳокимлиги “ЯБХ” инжиниринг компанияси;

- “Навоийавтойўл” йўлларни таъмирлаш давлат пудрат ташкилоти;

-“Навоийнефтбаза” унитар корхонаси;

-“Навоийтелеком”акциядорлик жамият;

-“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ вилоят филиали;

- Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси;

-“Ўздавэнергоназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими;

- “Ўздавнефтгазназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими;

- “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси

- Ўзбекистон Ҳаво йўллари авиакомпанияси вилоят филиали;

- Вилоят радио ва телеузатиш маркази;

- Навоий минтақавий темир йўл узеллари;

- “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими;

- “Навоийиккиламчиранглиметалл” масъулияти чекланган жамият;

- “Навоийиккиламчиқораметалл” масъулияти чекланган жамияти;

- Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси;

- Синов ва сертификатлаштириш маркази;

- “Ғарбгазтаъминот” УК вилоят бошқармаси ;

- “Сувоқава” ишлаб чиқариш бошқармаси;

- қурилиш ва йўл қурилиши ташкилотлари;

- лойиҳа идоралари;

- уй-жой мулкдорлари ширкатлари;

- транспорт корхоналари.