Эгамкулов Шахарбек Бахтиёрович

Навоий вилояти ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари котибияти мудири

Телефон-факс: 2296292

 

Туғилган йили ва жойи:  09.12.1988  Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри

Миллати: Ўзбек                                                             

Маълумоти: Иқтисодчи, Давлат бошқаруви

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2010-2011 йй. -    Навоий вилояти “Ўзсаноатқурилишбанк” ОАТБ Навоий минтақавий филиали қимматли қоғозлар билан ишлаш хизмати 1-тоифали мутахассиси

2011-2012 йй. -    Навоий вилояти Ўзбекистон-Германия “Савдогар” ОАТБ Навоий вилоят филиали пул муомаласи ва валюта амалиётлари бўлими 1-тоифали мутахассиси

2012-2012 йй. -    Навоий вилояти “Савдогар” ОАТБ пул муомаласи ва валюта амалиётлари бўлими етакчи мутахассиси

2012-2013 йй. -    Навоий вилояти хокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўлими мутахассиси

2013-2014 йй. -    Навоий вилояти хокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўлими 1-тоифали мутахассиси

2014-2014 йй. -    Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси камерал назорат бўлимидавлат солиқ инспектори

2014-2015 йй. -    Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ катта инспектори

2015-2016 йй. -    Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг шўъбаси раҳбари,

2016-2018 йй -     Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси

2018-2020 йй -    Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи

2020 й - ҳ/в    -      Навоий вилояти ҳокимлиги Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар ҳамда туризмни ривожлантириш масалалри котибияти мудири

 

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ишларини ташкил қилади;

котибиятнинг иш юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича вилоят ҳокимлигига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тегишли тармоқлар, соҳалар ва ҳудудларда иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

котибиятнинг тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, мутахассисларнинг касбий даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш чораларини пухта ишлаб чиқади ва комплекс раҳбари билан келишган ҳолда вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши учун киритади;

мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек котибиятнинг иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун комплекс раҳбарига киритади, котибиятнинг мутахассислари иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят ҳокимлигининг мажлисларида, вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар мажлисларида котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади.