Бобомуродов Жамшид Жўраевич

Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари

Телефон: (79) 229 -62-10 

Туғилган йили: 2.04.1980

Миллати: ўзбек

Маълумоти:  муҳандислик коммуникациялари қурилиши, халқаро иқтисодий муносабатлар

 

 

  

 

 

 МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1998-2002 йй. - Навоий давлат кончилик институти талабаси

2002-2004 йй. - Навоий вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси саноат, коммуникация тизимларини ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси

2004-2005 йй. - Навоий вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси соғлиқни муҳофаза қилиш ва таълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи

2005-2008 йй. - Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси, бош мутахассиси

2008-2009 йй. - Навоий вилояти статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2009-2010 йй. - Навоий вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

2010-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси

2011-2013 йй. - Навоий вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

2013-2017 йй. - Навоий вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари  котибияти мудири, иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари котибияти мудири, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари котибияти мудири

2017-2021 йй. - Кармана тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи (24.02.2020 йилдаги ПҚ–4612-сон ва 26.03.2020 йилдаги ПҚ–4653-сон қарорларига асосан лавозими ўзгартирилган)

2021 й. -  ҳ.в.  - Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари

 

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

ҳокимликнинг иш режаси бажарилиши мониторингини ташкил этади;

экспертиза натижалари бўйича ҳужжатлар лойиҳалари ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким томонидан имзоланган ҳужжатларга виза қўяди ва уларнинг чиқарилишини ташкил этади;

ҳоким ўринбосарлари котибиятлари билан биргаликда ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссияларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатлар тайёрланишини таъминлайди;

ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкилий-назорат гуруҳи билан биргаликда ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилиши мониторингини юритади, ҳокимни уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида белгиланган муддатларда хабардор қилади;

бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳокимнинг кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек ҳокимнинг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;

халқ депутатлари Кенгаши ҳамда ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва сифатли тайёрлаш бўйича ҳокимнинг ўринбосарлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик қилади;

амалга оширилаётган ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида жамоатчиликни дарҳол хабардор қилиш ҳамда ҳокимликнинг фаолияти матбуот, радио, телевидение ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида холисона ёритилиши учун бошқарув аппаратининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолиятини янада тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

матбуот конференциялари, брифинглар ўтказиш, интервьюлар олишни ва ҳокимликнинг раҳбарияти ва ходимлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларининг бошқа учрашувларини ташкил қилади;

халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолияти масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари нуқтаи назарини ўрганиш бўйича таҳлилий ишларни амалга оширади, ҳокимлик раҳбариятига ахборот бериш учун матбуотда эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;

оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотномаларни эълон қилиш ишларини амалга ошириш учун халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимлик фаолияти тўғрисидаги таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар маълумотларининг тизимлаштирилган банкини ташкил қилади;

Ахборот-таҳлил гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.