Асатуллаев Дилшодбек Кудратулла ўғли

Навоий вилоят ҳокимининг ёрдамчиси

Телефон: 229-62-40,  факс: 229-62-80.

 

Туғилган йили: 14.03.1992. Тошкент шаҳри

МиллатиЎзбек.

Маълумоти2011 йили Тошкент иқтисодиёт ва бизнес коллежи, 2015 йили Тошкент автомобил йўллари институти

хўжалик ташкилотларида ҳуқуқшунос, ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплутатцияси

Оилали, икки нафар фарзанди бор.

 

МEҲНАТ ФАОЛИЯТИ

 

2018 - 2019 йй. Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими давлат солиқ катта инспектори ҳисобидан давлат солиқ инспектори
2019 - 2020 йй. Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими давлат солиқ катта инспектори
2020 - 2020 йй. Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Камерал солиқ текшируви бўлими Юридик шахслар билан ишлаш шўбаси давлат солиқ бош инспектори
2020 - 2022 йй. Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими Камерал солиқ текширувлари шўбаси давлат солиқ бош инспектори

2022 й - ҳ/в. Навоий вилояти ҳокими ёрдамчиси

 

Ёрдамчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.

Ёрдамчи ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вилоят ҳокими ҳузурида кўриладиган масалалар юзасидан тегишли ҳужжатларни ҳокимлик мажмуаларидан сўраб олиш ва заруратга қараб бу ҳужжатларни тайёрлашга мажмуалар ходимларини жалб этиш;

вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан, ўз ваколати доирасида вилоят ҳокимлиги мажмуаларига, бошқарма ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига топшириқлар бериш;

вилоят ҳокимига ахборот берилган ҳужжатларни ижрочисига қайтариш;

вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, мансабдор шахслар ва фуқароларни қабул қилиш;

вилоят ҳокими иштирокида ўтадиган тадбирларда иштирок этиш.