Ғаффоров Элбек Истамович

Навоий вилояти ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи

Телефон: 229-62-92

Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 9:00 дан 11:00 гача. 

Электрон почта манзили: 

Туғилган йили: 16.05.1989, Навоий вилояти, Хатирчи тумани

Миллати: Ўзбек

Маълумоти: 2011 йил Тошкент давлат шарқшунослик институти

 

МАЖБУРИЯТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши қарорлари, Навоий вилояти ҳокимининг мазкур мажмуа фаолиятига тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга ва назорат қилишга шахсан жавоб беради.

Навоий вилоятининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари фаолиятини бошқаради ва Навоий вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг истиқбол муаммоларини ҳал этиш чораларини кўради.

Мажмуа таркибидаги бош бошқарма, бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди.

Вилоят, шаҳар ва туманларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини шу жумладан, саноат, инвестицияларнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш;

инвестиция ва инновациялар масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, инвесторларни жалб этиш қилиш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, улар билан ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш иқтисодиётнинг мажмуага оид тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификацилашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, қишлоқ ҳўжалигини барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда туман, шаҳар ва вилоятнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги корхоналарга, бирлашма ва корхоналарнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини таъминлаш ишларига раҳбарлик қилади.

иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида фаол инвестиция сиёсатини олиб боришга, инновацион ривожланиш механизмини изчил жорий этишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш чораларини кўради;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашни таъминлаш, шунингдек уларни амалга оширишга хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини фаол бажаришини ташкил этади;

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига вилоят иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш чораларини кўради;

вилоят иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади;

Соҳада ислоҳотларнинг стратегик вазифаларига ва устувор йўналишларига мувофиқ илмий ва технологик салоҳиятни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланиш чораларини кўради;

ташқи иқтисодий алоқалар борасидаги фаолиятни кенгайтиришга, инвестицияларни, жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга имконият яратади;

вилоятга ташриф буюрган олий мартабадаги расмий делегацияларни кутиб олиш ва кузатиш билан боғлиқ бўлган маросимларни ташкил этишда иштирок этади;

Мажмуа тасарруфидаги раҳбар лавозимларга амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади;

мажмуа таркибига кирувчи ташкилотларнинг кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади;

Заҳирага киритилган номзодларни тайёрлаб бориш ишларини ташкил этади;

вилоят ҳокими қарори ва фармойишлари лойиҳаларини келишиш учун имзолайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади. Тасдиқланган жадвалга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;

ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат органларида вилоят ҳокимлиги номидан вакиллик қилади.

 Қуйидагилар фаолиятини мувофиқлаштиради ва биргаликда ишларни ташкил этади: 

- Вилоят ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича бўйича котибияти; 

- Вилоят инвестициялар бўйича бош бошқармаси; 

- Вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси; 

- Вилоят статистика бошқармаси;  - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вилоят бош бошқармаси; 

- Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси; 

- Ўзбекистон Республикаси Инвестиция давлат қўмитаси вилоят бошқармаси; 

- вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази давлат корхонаси; 

- Мулкчилик шаклидаги қатъий назар барча банклар, суғурта корхоналарининг вилоят бўлимлари ва филиаллари;

 

Қуйидагилар билан ҳамкорликни уюштиради: 

- Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази; 

- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги; 

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги; 

- Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси; 

- Ўзбекистон Республикаси Инновация вазирлиги; 

- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси;