Абдуазизов Қабриддин

Навоий вилояти ҳокимлиги умумий бўлим бош мутахассиси, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходим

Телефон-факс: 229-62-72.

Электрон почта манзилиk.abduazizov@nv.uz

Туғилган йили ва жойи: 1962 йилда Навоий вилояти, Хатирчи тумани. 

Миллати: Ўзбек.

МаълумотиОлий, 1986 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги- агроном-энтимолог.  

Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1987-1989 йй. - Хатирчи туман ижроия қўмитасида масъул котиб

1989-1991 йй. - Хатирчи туман ижроия қўмитаси ташкилий бўлими мудири

1991-1992 йй. - халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши ташкилий бўлимида етакчи мутахассис

1992-1995 йй. - Хатирчи тумани ҳокимлиги ташкилий бўлими мудири

1995-1997 йй. - Хатирчи туман ҳокимлиги котибияти бошлиғи

1997-1998 йй. - Хатирчи туман ҳокимининг ёрдамчиси

1998-2000 йй. - Хатирчи тумани А.Ёрлақабов номли ширкат хўжалиги раиси

2000-2004 йй. - Хатирчи туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири

2004-2004 йй. - Хатирчи тумани “Кўксарой” ширкат хўжалиги раиси

2004-2005 йй. - Хатирчи тумани А.Ҳалимов номли ширкат хўжалиги раиси

2005-2009 йй. - Хатирчи тумани ҳокимлиги иш юритиш бўлими мудири

2009 й. – ҳ.в. - Вилоят ҳокимлиги умумий бўлим бош мутахассиси, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходим

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда вилоят ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатлари билан иш олиб боради.

Вилоят ҳудудида истиқомат қилувчи барча фуқаролардан вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарларига юборилган ариза, таклиф ёки шикоятларини вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими орқали рўйхатга олинишини таъминлайди.

Барча ёзма мурожаатларни мазмунидан келиб чиққан ҳолда, ижро этувчига вилоят ҳокими номидан унинг фишкасини тайёрлаб имзо учун киритади.           

Вилоят ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан имзоланган топшириқ билан бирга, мурожаатларни ижрочиларга жўнатади ёки шахсан топширади.

Фуқаролар мурожаатларини қонунда белгиланган муддатларда ижро этилганлиги ҳақидаги жавоб хатларини талаб қилиб олади ва уни ижроси таъминланган бўлса, вилоят ҳокимига ва ҳоким ўринбосарларига киритиб, мурожаатни назоратдан чиқариш юзасидан кўрсатмасини олади ҳамда назоратдан чиқаради.

Юқори органлардан ижро этиш учун юборилган мурожаатларни алоҳида рўйхатга олади ва қонун билан белгиланган муддатларда ижро этилиши ҳамда жавоб хатларини олиб мурожаат ижроси ҳақида юқори ташкилотларга маълумот берилишини назорат қилиб боради.

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда вилоят ҳокимлигининг раҳбар ходимлари, вилоят ташкилотлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорлик қилади.

Фуқароларнинг оғзаки мурожаатларини рўйхатга олиб боради ва уларнинг ижро этилишини назорат қилади.

Вилоят ҳокимининг ҳар ойда бир маротаба (охирги шанба куни) , шунингдек, ҳоким ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган қабулларини ташкил этади ва фуқаролар мурожаатларини ижро этиш юзасидан вилоят ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан берилган топшириқларни тегишли раҳбар ходимлар билан биргаликда ижро этилишини таьминлайди.

Фуқаролар мурожаатлари (оғзаки ёки ёзма) юзасидан ҳисоботлар олиб боради ва таҳлиллар тайёрлайди ҳамда ҳисоботларни юқори органлар ва вилоят ҳокимига белгиланган муддатларда такдим этиб боради.