A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Creating default object from empty value

Filename: helpers/cms_helper.php

Line Number: 8


Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун божхона қоидалари

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш жойи ва вақти

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республиканинг барча чегара божхона постлари орқали республика ҳудудида чиқиб кетишлари мумкин.

Хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар республиканинг халқаро мақомга эга бўлган чегара божхона постлари орқали чиқиб кетишлари мумкин. Шу билан бирга, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон фуқаролари мазкур давлатлар билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўтказиш пунктлари тўғрисидаги битимларга асосан белгиланган иккитомонлама чегара божхона постлари орқали харакатланишларига ҳам рухсат этилган.

Аэропорт ва чегара темир йўл божхона постлари орқали барча давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиши мумкин.

халқаро мақомга эга бўлган чегара божхона постлари – барча давлат фуқаролари ва транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин бўлган чегара божхона постлари.

икки томонлама чегара божхона постлари – қўшни давлатлар билан имзоланган келишувларга мувофиқ белгиланган ва фақатгина аҳдлашувчи давлатлар фуқаролари ва транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин бўлган чегара божхона пости.

Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда божхона постида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан божхона постлари орқали шахсларнинг ҳаракати чекланиши ёки вақтинчалик тўхтатилиши мумкин.

Чегара божхона постларининг иш вақтига қараб, шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан куннинг фақат ёруғ вақтида ёки сутка давомида чиқиб кетишлари мумкин. Чегара божхона постларининг иш вақти Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар билан имзоланган ўтказиш пунктлари тўғрисидаги битимларига асосан белгиланади. Чегара божхона постлари дам олиш ва байрам кунлари ҳам белгиланган тартибда фаолият олиб боради.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари тўғрисида”ги Битим (Остона, 2001 йил 16 ноябрь);

- “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари тўғрисида”ги Битим (Тошкент, 
2002 йил 12 февраль);

- “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида”ги Битим (Бишкек, 2004 йил 24 июль);

- “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари ҳақида”ги Битим (Ашхобод, 2007 йил 18 октябрь);

- ЎзР “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни (20.08.1999 йилдаги 820-I-сонли);

- ЎзР АВда 1999 йил 6 июлда 765-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль, темир йўл, авиация ва дарё ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назорати тартиби тўғрисида”ги намунавий йўриқнома.

Божхона идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар

Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахс томонидан божхона ходимига қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:

- фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахслар учун тегишли гувоҳнома);

- белгиланган тартибда тўлдирилган йўлоачи божхона декларацияси.

Йўловчи божхона декларацияси – жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, чет эл валютаси, валюта бойликлари ҳамда ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар, транспорт воситалари ва бошқа предметларни божхона назорати ҳамда расмийлаштирувидан ўтказиш мақсадида божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжат.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 5 августда 2606-сон билан рўйхатга олинган "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома" 

Божхона расмийлаштируви

Шахснинг қўл юкларини расмийлаштирувчи божхона пости ходими томонидан йўловчи божхона декларациясидаги маълумотлар ҳамда божхона назоратини амалга ошириш натижалари текширилиб, шахсий муҳр ва имзо қўйган ҳолда расмийлаштирилади.

Расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси “Йўловчи божхона декларацияси” ААТ дастурига киритилади.

Шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган товар-моддий бойликлари қиймати 1000 (бир минг) АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлганда фақатгина божхона юк декларацияси расмийлаштирилган ҳолда олиб чиқилиши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- ЎзР АВда 1999 йил 3 ноябрда 834-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги”ги Йўриқнома;

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 5 августда 2606-сон билан рўйхатга олинган "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома" ;

- - 2011 йил 14 майдаги “Давлат чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахсларни божхона назоратидан ўтказишда божхона ходимларининг ҳатти-харакатини белгилаб берувчи кўлланмани тасдиқлаш тўғрисида”ги 134хфу-сонли буйруғи;

Тариф бошқарув

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган шахслар томонидан олиб чиқилаётган товар-моддий бойликларига нисбатан экспорт божхона божлари қўлланилмайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- ЎзР Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-1871-сон фармон.

Нотариф бошқарув

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан шахслар томонидан олиб чиқилаётган товар моддий бойликлар чегара божхона пости орқали олиб ўтилганда давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ айрим товарларни республика ҳудудидан олиб чиқилиши чекланиши ёки тақиқланиши мумкин.

Шунингдек, шахслар республика ҳудудидан чиқиб кетаётганда олиб чиқилиши учун ваколатли органларнинг рухсатномалари талаб этиладиган товарларга (маданий бойликлар, ва бошқалар) тегишли рухсатномалар (лицензиялар) мавжудлиги назорати олиб борилади.

Қуйидаги товарларни Ўзбекистон Республикаси худудидан олиб чиқиш тақиқланади:

- дон (буғдой, сули, арпа, гуруч, маккажўхори гречиха кабилар) маҳсулотлари (ТИФ ТН коди-10‎)

- нон маҳсулотлари (ундан тайёрланган кондитер маҳсулотлари, пирожнийлар, ўзи ишлаб чиқарган печеньелардан ташқари); (ТИФ ТН коди-1905‎‎)

- ун ва ёрмалар (ТИФ ТН коди - 110100-1106‎‎‎);

- ҳайвонлар ва қушлар (ТИФ ТН коди - 0101-0105, 01061910000, 01063910000‎‎);

- гўшт ва гўшт маҳсулотлари (ТИФ ТН коди - 0201-0210 (020753000 ташқари)‎);

- шакар (ТИФ ТН коди - 1701-1702‎‎);

- илмий, тарихий, маданий бадиий аҳамиятга эга бўлган тарихий буюмлар (картиналар, скульптура ва бошқалар) (ТИФ ТН коди - 97-группа)‎;

- ўсимлик ёғлари (ТИФ ТН коди - 1507, 1512 (1512111000, 1512211000 техникларидан ташқари), 1516‎‎);

- тери хом ашёси (ностандарт терилар ҳам), қоракўл ва тери-мўйна хом ашёси (ностандартлари ҳам) (ТИФ ТН коди-4101 — 4103, 4301-4302‎‎);

- рангли металл парчалари ва чиқиндилари (ТИФ ТН коди - 740400, 760200, 7802000000, 7902000000, 8002000000, 8101970000, 8102970000, 8103300000, 8104200000, 8105300000, 8106001000, 8107300000, 8108300000, 8109300000, 8110200000, 8111001900, 8112130000, 8112220000, 8112922001, 8112922009‎‎);

- пилла, хом ипак, пилла ва ипак чиқиндилари (ТИФ ТН коди -5001000000‎, 5002000000‎, 5003000000‎);

- полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқитлари, қийқиндилари ва скрап (қиринди)лари (ТИФ ТН коди - 390760‎).

Қуйидаги товарларни олиб чиқишда ваколатли органларнинг тегишли рухсатномалари (лицензиялар) талаб этилади:

- гиёҳвандлик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб чиқилаётганда Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг тегишли рухсатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган сертификатлар;

- озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар;

- маданий бойликларни олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган сертификат;

- ўқотар қурол ва патронларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи Президент Хавфсизлиги Хизмати томонидан берилган рухсатномалар;

- ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекциялари, ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумлари Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётганда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар;

- экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб чиқилаётганда унга берилган экологик сертификат.

Шу билан бирга, чегара божхона пости орқали олиб ўтилаётган айрим товарларга нисбатан ҳалқаро битимлар, амалдаги қонунчилик асосида бошқа чеклов ёки тақиқлар қўлланиши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги “Товарлар экспортини рағбатлантириш қўшимча чоралари тўғрисида”ги ПФ-1871-сон фармони;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги “Озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 20-сон қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги “Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида”ги 508-сон қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 ноябрдаги “Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида” ги 247-сон қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида”ги 293-сон қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги “Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида” ги 151-сон қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 2 августда 1503-сон билан рўйхатга олинган “Махсус хизматлар ва чет эл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларига ўқотар қурол ва унинг патронларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб юриш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида ”ги идораларо қарор.

Божхона назорати

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахс ва унинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилиши лозим.

Шахс ва унинг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказишда божхона ходими қуйидаги божхона назорати шаклларининг барчасидан ёки бир нечтасидан фойдаланади (бунда, танланган шакл божхона қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш учун етарли бўлиши лозим):

- божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш (йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни текшириш);

- оғзаки сўраб-суриштириш (шахснинг ўзи билан бирга ёки қўл юклари орасида олиб чиқиш тақиқланган, чегараланган товарлар мавжуд ёхуд мавжуд эмаслигини, декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини сўраб-суриштириш);

- божхона кўригидан ўтказиш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тақиқланган ва чегараланган товарларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида шахс ва унинг қўл юкларини бевосита ва/ёки хизмат итлари ҳамда божхона назоратининг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда кўрикдан ўтказиш);

- шахсни кўздан кечириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тақиқланган ва декларацияда кўрсатилмаган товарларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида бевосита шахсни кўздан кечириш);

- ҳисобга олиш (“Йўловчи божхона декларациялар” ААТ дастурига шахс тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали ҳисобга олиш).

Шунингдек, божхона ходими божхона кўригини амалга оширишда божхона назоратининг техник воситаларидан (рентген, металлодетектор ва бошқалар) фойдаланилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- ЎзР Божхона кодексининг 39-45 моддалари;

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 5 августда 2606-сон билан рўйхатга олинган "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома" .

- ЎзР АВнинг 2003 йил 5 ноябрда 1307-сонли “Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.

Валюта назорати

Чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чиқиб кетаётган шахслар валюта назоратидан ўтказилади.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб чиқиладиган валюта бойликлари йўловчи божхона декларациясининг 5-бандида кўрсатилади.

Бунда, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқиладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси божхона органи томонидан декларацияланиши керак:

- энг кам иш ҳақининг 5 бараваригача миқдорда бўлса - йўловчи божхона декларациясига мажбурий тарзда киритмасдан;

- энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан ортиқ бўлса - Т-6 шаклидаги божхона декларациясига мажбурий тарзда киритган ҳолда.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси – сўмни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан ошмайдиган суммада рухсат берилади. Мазкур суммадан ортиқча Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан йўл қўйилади.

Резидент ва норезидент юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб чиқишга йўл қўйилмайди, бундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси бўлганида ваколатли банклар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси олиб чиқилиши чоғида божхона тўловлари, бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно, ундирилмайди.

Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга қуйидагиларга рухсат берилади:

- резидентларга 2000 АҚШ долларига эквивалент миқдор доирасида рухсатнома олмасдан;

- резидентларга 2000 АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқча сумма – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки ваколатли банкларнинг 09006 – сон шаклдаги рухсатномаси билан, резидентларга 5000 АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқча сумма Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 09006-1 – сон шаклдаги рухсатномаси билан;

- норезидентларга – божхона декларациясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига келтирилган сумма доирасида. Ўзбекистон Республикасига киришдаги божхона декларациясида белгиланган суммалардан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқишга Марказий банк ёки ваколатли банкларнинг рухсатномаси билан йўл қўйилади.

Резидент томонидан белгиланган меъёрдан ортиқча нақд чет эл валютасини олиб чиқиш учун асос бўлиб рухсатнома (банк рухсатномаси) ҳисобланади, у назорат мақсадлари учун божхона органининг йиғма жилдларида қолади.

Норезидент томонидан йўловчи божхона декларациясида (олиб кириш пайтида тўлдирилган ва божхона органининг ходими томонидан тасдиқланган) ёки ТС-28 гувоҳномасида (5 минг АҚШ долларига эквивалент миқдордан ошадиган ҳажмда нақд чет эл валютаси олиб кирилиши пайтида божхона органи томонидан берилган) кўрсатилган суммадан ортиқча нақд чет эл валютасини олиб кириш учун асос бўлиб рухсатнома (банк рухсатномаси) ҳисобланади.

резидентлар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

норезидентлар - резидент тушунчасига жавоб бермайдиган шахслар

Белгиланган меъёрдан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетишда уни олиб чиқиб кетиш учун асос бўлган ҳужжатлар, яъни нақд хорижий валютани олиб киришда тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси, рухсатнома (банкники), ТС-28 гувоҳномаси кейинчалик текшириш мақсадида божхона хизмати йиғма жилдларида қолдирилади.

Божхона назорати пайтида аниқланган Ўзбекистон Республикасининг қалбаки нақд миллий ва хорижий валютаси ўтказилмайди, ушлаб қолинади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Шахслар томонидан йўл чеклари ва бошқа қимматбаҳо қоғозлари йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган ҳолда олиб чиқилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- ЎзР Президентининг 1998 йил 20 мартдаги “Жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани олиб келиши ва олиб чиқиб кетишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1979-сонли фармони;

- ЎзР ВМнинг 2004 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб чиқиш ва олиб чиқишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 86-сон қарори;

- ЎзР АВда 1999 йил 7 майда 716-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Жисмони шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома;

- ЎзР АВда 2004 йил 16 мартда 1326-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб чиқиш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 5 августда 2606-сон билан рўйхатга олинган "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"

Фақат эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилиш учун рухсат берилган товарларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жисмоний шахслар томонидан олиб чиқишнинг энг юқори меъёрлари 

Мол ёғи ва ўсимлик мойлар ҳамда уларнинг фракциялари – 2 кг; 

портландцемент, гилмоя цемент, тошқол цемент, суперсульфат цемент ва шунга ўхшаш гидравлик цементлар – 100 кг; 
нефть ва нефть маҳсулотлари – 20 л; 
дори воситалари – ҳар биридан икки ўрамдан; 
момиқ пахта, дока, бинт ва шунга ўхшаш буюмлар – 1 кг; 
бўёқ ва лаклар – 10 кг; 
пигментлар (шу жумладан металл зарралари ва парчалари) – 2 кг; 
пневматик янги резина шиналар – 2 дона; 
қоғоз, картон, целлюлоза пахта ва тўйинтирилган целлюлоза толаларидан полотнолар – 2кг; 
ип калава, ип газлама – 5 кг, ҳар биридан 10 метрдан; 
сунъий комплекс иплардан газламалар – ҳар биридан 10 метрдан; 
синтетик ва сунъий штапель толалардан калава – 5 кг.; 
тўқимачилик хом ашёсидан момиқ пахта ва ундан тайёрланган буюмлар – 5кг.; 
зар уқа ип – 5 кг; 
мебель учун қўлда ишланган декоратив гулдор газламалар – ҳар биридан 
10 метрдан; 
патли (шу жумладан узун патли) полотно ва пахта полотнолар – 10 метр; 
машинада ва қўлда тўқилган бошқа трикотаж полотнолар – 10 метр; 
ҳавони совитиш қурилмалари – 1 дона (фақат маишийлари); 
музлатгичлар, музхоналар ва совитувчи ҳамда музлатувчи бошқа ускуналар – 
1 дона (фақат маишийлари); 
электр машина ва ускуналар: 
- электр дазмоллар, электр билан иситувчи бошқа рўзғор асбоблари – ҳар биридан 1 донадан; 
- телефон аппаратлари ва факсимил алоқа воситалари ; 
- овоз ёзиб олувчи ва овозни қайта ҳосил этувчи аппаратлар; 
- телевизион тасвир ва овозни ёзиб олувчи ва қайта ҳосил этувчи аппаратлар – ҳар биридан 1 донадан; 
изоляцияланган симлар – 50 метр; 
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автомобиллар – ЎзРнинг амалдаги қонунчилигига асосан акциз солиғи тўлангандан сўнг 1 дона.