A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Creating default object from empty value

Filename: helpers/cms_helper.php

Line Number: 8


Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборот бериш

Автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишнинг ушбу Қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) "Автомобил транспорти тўғрисида", "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида", "Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишга татбиқ этилади.

Автомобил транспортида йўловчилар ва багажларни ташиш тегишли лицензия, тендер натижалари бўйича белгиланган тартибда тузилган мунтазам йўналишларда йўловчилар транспортида хизматлар кўрсатиш юзасидан тузилган шартномалар (контракт) мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

Йўловчилар ва багажни ташишга тарифлар миқдорлари мазкур Қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.

Йўл чипталари, йўл ва чиптани ҳисобга олиш варақалари реквизитлари, йўналишлар, автовокзаллар (автостанциялар) паспортлари, автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишга тааллуқли шакллар ва йўриқнома-методик ҳужжатлар "Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти" агентлиги томонидан тасдиқланади. 

Йўловчилар ташувчи транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар: 

  • Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ва анжомлари тегишли стандартлар ҳамда техник фойдаланиш қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
  • Автотранспорт воситалари Дст 974/2000 Ўзбекистон давлат стандартига мувофиқ анжомларга эга бўлиши керак.

Йўловчиларни ташувчи ҳайдовчиларга қўйиладиган талаблар: 

  • Автомобил транспортида йўловчи ташувчи ҳайдовчилар Ўзбекистон давлат стандартларида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга жавоб беришлари керак.

Мунтазам қатновларни амалга оширувчи автобуслар ва йўналишли таксилар ҳайдовчилари йўналишда ишлаётганда:

  • тендер контрактига мувофиқ ушбу йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномага;
  • тегишли лицензияга (лицензия карточкасига);
  • йўналиш ҳужжатларига;
  • йўл варақаси ва чипталарни ҳисобга олиш варақасига;
  • йўл варақаларида йўлга чиқишдан олдин белгиланган тартибда ўтказиладиган автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги қайдларга;
  • қатнов жадвалига ва йўналиш схемасига (шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда - унда аҳоли яшаш жойларидан ўтиш вақти, овқатланиш, дам олиш, тунги ухлаш вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда) эга бўлиши керак.

Йўловчилар ташувчи автотранспортвоситалари ишини ҳисобга олиш: 

Қуйидагилар йўловчилар ташувчи автотранспорт воситалари ишини ҳисобга олувчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади: 

а) автотранспорт воситасининг йўл варақаси;

б) шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро қатновчи (йўналишсиз таксилардан ташқари) автотранспорт воситаларининг чипталарни ҳисобга олиш варақаси;

в) автобус ва енгил автомобилларнинг буюртманомалар (буюртмалар) ва бошқа шартномалар бўйича ишлаши юзасидан топшириқнома; 

г) чипталарни сотиш ведомости (йўналишсиз таксилардан ташқари).  Автотранспорт воситаларининг йўл варақалари ва чипталарни ҳисобга олиш варақалари ҳамда буюртманомалар (буюртмалар) ва бошқа шартномалар бўйича ишлаши юзасидан топшириқнома бланкалари қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни ҳисобга олиш ва сақлаш қоидалари бўйича ҳисобга олинади ва ташувчида сақланади.

Йўл ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. Ҳайдовчи гаражда, йўлда, оралиқ манзилларга кириб ўтишда ва охирги манзилларда йўл ҳужжатларидаги барча қайдларнинг тўғрилигини кузатиб бориши шарт.

 

Навоий вилоятидаги транспорт йўналишлари ҳақида маълумот (2017 йил 1 март ҳолатига)

(Кўчириб олиш: 55 .kb, Формати: .xls )

 

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бўлими интерактив хизматлари

Кўчириб олиш:


Лицензия олиш учун ариза бланкаси (юридик шахслар учун)  (Ҳажми: 28 kb)

 

Лицензия олиш учун ариза бланкаси (жисмоний шахслар учун)  (Ҳажми: 28 kb)

 

Лицензия муддатини узайтириш учун аризаси бланкаси  (Ҳажми: 28 kb)  

  

Лицензиянинг дубликатини олиш учун ариза бланкаси  (Ҳажми: 28 kb)  

 

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза бланкаси  (Ҳажми: 28 kb)  


Лицензия варақаларини қайта расмийлаштириш учун ариза бланкаси  (Ҳажми: 28 kb)  

 

Лицензия варақаларини дубликатини олиш учун ариза бланкаси  (Ҳажми: 28 kb)  

 

 Лицензия олиш учун давлат божи ставкалари  (Ҳажми: 28 kb)

 

 Навоий вилоятида мавжуд лицензиатлар сони  (Ҳажми: 28 kb) 

 

 Навоий вилоятида мавжуд йўналишлар сони  (Ҳажми: 28 kb)  

 

 Агентлик томонидан вақтинча тўхтатилган ва аризасига асосан тугатилган лицензиялар  (Ҳажми: 28 kb)  

 

 GPS новигатор учун шартнома  (Ҳажми: 28 kb) 

 

 Таксометр ҳақида маълумот ва шартнома  (Ҳажми: 28 kb)  

 

 Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборот бериш РЕГЛАМЕНТИ (Формат: .pdf, Ҳажми: 145 kb)

  Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборот бериш (Матнни кўчириб олиш) (Формат: .doc, Ҳажми: 36 kb)