A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Creating default object from empty value

Filename: helpers/cms_helper.php

Line Number: 8


Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бизнесни ривожлантириш ва бошқариш, тадбиркорлик ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ИҚЛИМИ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 163-модда)

 

Қайд этиб ўтилсинки, сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасида ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жаҳон амалиётида умум қабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича кенг чора-тадбирлар комплекси қабул қилинди.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, хўжалик низоларини кўриб чиқиш, бизнесни тугатиш жараёнлари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди. Мулкни рўйхатдан ўтказиш, ер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсатномалар бериш, электр тармоқларига уланишда «бир дарча» тамойилларини оммавий жорий этиш бўйича ишлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитининг ҳозирги ҳолати ва бизнесни юритиш шароитлари ҳали-ҳамон эркин бозор иқтисодиёти талаблари ва тамойилларига, умум қабул қилинган халқаро нормаларга тўлиқ ҳажмда жавоб бермаяпти. Аввалгидек тадбиркорлик фаолиятини ҳаддан ортиқча тартибга солиш ҳолатлари мавжуд, давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабатларнинг контактсиз шаклларини самарали жорий этиш имкониятлари тўлиқ ҳажмда ишлатилмаяпти. Бизнесни юритиш учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар жойларда етарли даражада амалиётга жорий этилмаяпти.

Ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, максимал даражада қулай инвестиция иқлимини яратиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ойдинлигини ошириш, шу асосда тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилаш, янги иш жойларини барпо этиш ва иқтисодиётнинг хусусий секторида аҳоли бандлигини ошириш мақсадида:

  1. чора-тадбирлар Дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.

чора-тадбирлар Дастурига киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин, шу жумладан уларни амалда жорий этишнинг натижадорлиги тўғрисида тадбиркорлик субъектлари ўртасида мунтазам сўровлар ўтказиш йўли орқали назоратни таъминласин;

икки ҳафта муддатда лицензия ва рухсатнома характерига эга ҳужжатларни олиш тартиботларидан ўтиш тартибини тубдан қисқартириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш бўйича аниқ таклифларни киритсин.

улар томонидан қабул қилинган идоравий меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни мажбурий равишда жойлаштириб бориш (тарқатилиши чегараланган ҳужжатлар ва тижорат сири баён этилган ҳужжатлар бундан мустасно);

тадбиркорлик субъектларига рухсатнома характерига эга ҳужжатларни, лицензиялар, сертификатлар ва бошқаларни расмийлаштириш ва беришнинг тартиби ва муддатлари;

тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатишнинг муддатлари ва нархи.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига белгиланган талабларга мувофиқ, уларнинг расмий веб- сайтларида жойлаштириладиган ахборотнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалари ва маҳаллий ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларини юритишда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалалари бўйича қўйиладиган талабларга риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.

2014 йилнинг 1 июнидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида чоп этилмаган уларнинг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатлари учун тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чоралари қўллаш тақиқланади;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар улар расман чоп этилган фурсатдан бошлаб, уч ойдан олдин бўлмаган муддатда кучга киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қўшимча таклифларни киритган ҳолда иқтисодиётнинг кўп меҳнат талаб қиладиган тармоқларида фаолият юритаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарда қўшимча иш ўринларини ташкил этиш юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин.

хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилади;

2014 йилнинг иккинчи чораги учун солиқ солишдан бошлаб, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари (чакана савдо ташкилотларидан ташқари) қурилиши якунланган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланганидан кейин 6 ой давомида, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда, ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловни, ушбу тўловларнинг тасдиқланган энг кам миқдорларини ҳисобга олмаган ҳолда, амалда бажарилган иш ҳажмларидан келиб чиқиб тўлайдилар.

2015 йилнинг 1 январидан бошлаб, кичик тадбиркорлик субъектлари статистика ҳисоботларини йилда бир маротаба тақдим этадилар, бунда статистика органлари ҳар чоракда фаолиятнинг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма асосдаги ўрганишларни ўтказиб борадилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                           И. КАРИМОВ

 

Тошкент ш.,

2014 йил 7 апрель,ПФ-4609-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонига 2-илова

 

 

2014 ЙИЛНИНГ 1 ИЮЛИДАН БОШЛАБ КИЧИК КОРХОНАЛАРДА ХОДИМЛАРНИНГ ЧЕКЛАНГАН СОНИ ЙИЛИГА ЎРТА ҲИСОБДА АМАЛДАГИДАН ИККИ БАРАВАРГА ОШИРИЛАДИГАН ТАРМОҚЛАР РЎЙХАТИ

 

Т/р

Тармоқлар номи

Кичик корхоналардаги ходимларнинг

ўртачайиллик чекланган сони

(нафар)

 

Қурилиш материаллари саноати

200

 

Енгил саноат

200

 

Озиқ-овқат саноати

200

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонига 3-илова

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАДИГАН ЎЗГАРТИШЛАР

 

а) 2-бандидаги «иловага мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

«1. Белгилаб қўйилсинки, 2014 йилнинг 1 июлидан қуйидагилар кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига киритилади:

якка тадбиркорлар;

ишлаб чиқариш соҳасида йилига ўрта ҳисобда йигирма нафардан, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида — ўн нафардан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида —беш нафардан ошмайдиган ишчи ходимларга эга бўлган микрофирмалар;

қуйидаги соҳаларда йилига ўрта ҳисобда иш билан банд бўлган:

енгил, озиқ-овқат ҳамда қурилиш материаллари саноатида — икки юз нафардан;

металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик ҳамда мебель саноатида — юз нафардан;

машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ва бошқа ишлаб чиқариш — саноат соҳасида — эллик нафардан;

илм-фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида — йигирма беш нафардан ошмайдиган ходимга эга бўлган кичик корхоналар».

«Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ишлаб чиқариш қувватлари доирасида Махсус Идоралараро комиссия ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилмаган ҳолда лойиҳалар ташаббускорлари томонидан амалга оширилади».

а) 1-бандидаги «(1-илова)» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Манзил: 100047 Тошкент ш., Матбуотчилар кўчаси, 6 уй 

E-mail: info@chamber.uz

Телефон:  +998 71 150-60-00, 232-09-01

Факс: +998 71 232-09-03

 

Кўчириб олиш:

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармони (Матнни кўчириб олиш) (Формат: .doc, Ҳажми: 62 kb)

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрельдаги ПФ-4609-сонли Фармони (Формат: .pdf, Ҳажми: 174 kb)

 

 

 Банклар ва тижорат банклари (Формати: .doc, Ҳажми: 61 kb)

 

 Банклар ва тижорат банклари (Формат: .pdf, Ҳажми: 230 kb)

 

 

Кўчириб олиш:

 Бизнесни ривожлантириш ва бошқариш, тадбиркорлик ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш РЕГЛАМЕНТИ (Формат: .pdf, Ҳажми: 125 kb)