A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Creating default object from empty value

Filename: helpers/cms_helper.php

Line Number: 8


Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ахоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати буйича электрон шикоятлар юбориш хизмати.

Хизмат ҳақида

Тадбиркорлик субъектлари коммунал хизматларини кўрсатиш бўйича муаммолар юзага келган ҳолларда электрон шикоят йўллашлари мумкин.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги

Тадбиркорлик.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар.

Ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси  

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси. Манзил: Навоий шаҳри, 800400, Жасорат кўчаси, 24-уй  Телефон: 0 (436) 224 04-61; 0 (436) 224 44-64. navoi@gki.uz

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

Онлайн шикоят. Зарур ҳолларда шахсий кабинет орқали керакли ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари (квитанция, тўлов чекларидан ёки хизмат кўрсатувчига қилинган мурожаатлардан нусхалар ва бошқалар) ни бириктириш мумкин.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 3 декабрь 2014 йилдаги ЎРҚ-378-сон қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникатсия технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 23.08.2007 йилдаги 181-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 15 апрель 2014 йилдаги ПҚ-2164-сон қарори.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Бепул.

Хизматни кўрсатиш муддати

- Шикоятлар Қўмитага тушган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ҳал етилади, улар масалани моҳиятан ҳал етишлари, қўшимча ўрганишлар ва текширишни талаб қилмайдиган шикоятлар еса 15 кундан кечиктирмай ҳал етилиши шарт.

- Шикоят ҳал етиш учун махсус текширувлар ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлса, Қўмита раҳбари ёки раҳбарининг ўринбосари шикоятни ҳал етиш муддатини, истисно тариқасида, узайтириши мумкин, бироқ бу муҳлат бир ойдан ошмаслиги лозим бўлиб, бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади. Бунда мурожаатни кўриб чиқиш умумий муддати икки ойдан ошмаслиги керак.

- Шикоят қабул етилганлиги ҳақида маълумот, уни тақдим етган шахсга Қўмитанинг масъул ҳодими томонидан 24 соат ичида юборилади.

Натижани олиш усуллари

Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан.

Хизмат натижаси

Хизмат натижасида фойдаланувчи ўз шикоятига жавоб олиши таъминланди.

Рад етиш сабаблари

Хизмат кўрсатишда рад етиш учун:

- Тақдим етилган маълумотларни ҳақиқатга тўғри келмаслиги;

- Шикоятчи томонидан бир неча маротаба юборилган шикояти асоссиз, ноқонуний шаклда ёки мазкур шикоят юзасидан аввал қарор чиқарилган бўлса;

- Агарда шикоятда фуқаронинг исм-шарифи ва яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар (юридик шахсни ташкил етмаган тадбиркорлик субъектларига тегишли), юридик шахснинг тўлиқ номи қайд етилмаган, нотўғри маълумотлар келтирилган ёки имзо қўйилмаган шикоятлар аноним ҳисобланади ва бу аризаларни кўриб чиқмаслик учун асос бўлади.

Шикоят аризаси бериш тартиби

Шикоятчи сифатсиз кўрсатилган хизмат учун ва масъул ҳодимнинг эътиборсизлиги устидан қонун доирасида юқори турувчи ташкилотларга мурожаат юбориш ҳуқуқига эга.

 

Ҳавола: Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланиш

 

 Регламентни кўчириб олиш (Ҳажми: 2 mb, Формати: .pdf)