Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўтган ҳафтада вилоятимизда 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бир қатор байрамона тадбирлар бўлиб ўтди. Мактабгача таълим муассасалари, "Баркамол авлод" ижодиёт марказларида болалар эрталиклари, турли ёшдаги ўғил-қизлар иштирокида фестиваллар, концерт дастурлари ва танловлар ўтказилди. Давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кам таъминланган оилаларга кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилди.

  Кармана туманидаги "Мир Саид Баҳром" маҳалласида "Янги ав­лод" кўнгилочар боғининг иш бош­лагани туман болажонлари учун бир умр эсда қоладиган қувончли воқеа бўлди. Боғнинг очилиш ма­ро­симида вилоят ҳокими К. Турсунов иштирок этиб, тадбир қатнашчи­ларини замонавий ва янги исти­роҳат маскани билан самимий қутлади.

  Аҳолининг сермазмун ва мароқ­ли дам олиши, болалар­нинг бўш вақтларини кўнгилли ўтказишини таъминлаш мақсади­да "Naveko" масъулияти чекланган жамияти томонидан 3,5 миллиард сўм эва­зига  бунёд этилган ушбу масканда  15 та аттракциондан ташқари ши­нам­гина кафе, ёш истеъдод эгала­ри учун амфитеатр, ёзнинг жази­рама иссиқ кунлари тафтини бо­сувчи, сайилгоҳга кўрк бағишлаб турган фаввора ўрин олган.

  — Авваллари болалар билан ма­роқли ҳордиқ чиқариш учун тума­ни­мизда кўнгилочар боғи мавжуд эмас эди, — дейди тумандаги "Арабхона" маҳалласидан тан­танали маро­сим­га келган Ш. Саидова. — Ушбу боғ замона­вий аттракцион­лари билан фар­зандларимга жуда маъқул бўлди. Ёзги таътил бошла­ни­ши билан ишга тушган мазкур кўр­кам маскан фарзандларимизга му­носиб туҳфа бўлиб, бу ерда дам олиш, овқат­ланиш учун ҳам ша­роит­ларнинг яратилганлиги бола­лар ва ота-оналар учун яна бир қулайликдир.

  Шу куни Навоий шаҳрида Ўзбе­кистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг ташаббуси ва вилоят ҳокимлиги кўмагида ташкил этил­ган "Маърифат боғи" ҳам тантана­ли равишда очилди.

  Қарийб бир гектарлик боғ тад­биркор ва фаол ёшлар меҳнати билан кўркам масканга айланди. Мазкур маънавият хиёбонига 2 мил­­­лиард сўм маблағ эвазига ранг­ли фаввора, китоб монументи ҳам­да ёзги амфитеатр барпо этил­ди. Йўлаклар бўйлаб махсус ўрин­диқ ва айвонлар тикланиб, атроф­да ижо­дий ўзига хос муҳит яра­тилди.

  Муҳташам "Маърифат боғи"ни очиш учун рамзий тугма босилга­ни­да йўлак бўйлаб отилган мушак­лар барча меҳмонларга завқ улашди.

  Тантанада вилоят ҳокими К.Турсунов сўзга чиқиб, мазкур боғ барча навоийликларнинг, айниқса, ёшларнинг энг севимли масканига айланиши, уларнинг мутолаа мада­ниятини ошириш ва бўш вақтла­ри­дан мазмунли фойдаланишига хиз­мат қилишини таъкидлади. Асосий­си, ёшлар учун бундай кўр­кам гўшаларнинг бунёд этилиши юксак эътибор ва рағбат наму­насидир.

  — Ўзбекистон ёшлари дунёнинг энг бахтли фарзандларидир, — дейди фаол ёшлардан бири, На­воий давлат педагогика инс­титути талабаси Л. Қаюмов. — Боиси, давлатимиз раҳбари то­монидан биз учун барча имконият ва ша­роитлар яратиб берилмоқда. Маз­кур боғ ҳам тенгдошларимиз учун яна бир қулайлик намунаси­дир. Айниқса, бу гўша остонасидан му­толаа завқи ва маданиятини оши­ришга ундовчи муҳит ва омиллар намоён бўла бошлайди.

  Тадбир доирасида жажжи бола­жонлар учун "Бахтли болалик" ло­йиҳаси ўтказилди. Ёшлар ишти­рокидаги ижодий жамоаларнинг куй-қўшиқлари барчани рақсга чорлади.

  Тантанали маросим давомида байрам муносабати билан имко­нияти чекланган, эҳтиёжманд оила­­лар фарзандларига совғалар улашилди. Шунингдек, жорий йил май ойида Урганч шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муас­са­салари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган "Ёш қутқарувчи" мусо­бақалари республика босқичида иккинчи ўрин соҳиби бўлган ви­лоятимиз ёшлари тантанали ра­вишда тақдирландилар.

 

Кўрилганлар сони: 5046