Ижтимоий соҳа

Демография ва меҳнат бозори

Туғилиш даражаси. 2020 йилнинг январь-июн ойларида туғилганлар сони 10594 кишини ташкил қилди ва 2019 йилнинг шу даврига (9422 киши) нисбатан 1172 тага ошган. Туғилиш коэффициенти мос равишда 21,3 промиллени ташкил қилди ва 2019 йилнинг шу даврига (19,3 промилле) нисбатан кўпайганини кўрсатмоқда.

Туғилиш даражаси вилоятнинг Навоий шаҳрида (17,4 дан 21,4 промиллега), Зарафшон шаҳрида (19,5 дан 21,5 промиллега), Конимех (18,9 дан 19,2 промиллега), Қизилтепа (16,2 дан 19,2 промиллега), Навбаҳор (19,5 дан 20,2 промиллега), Нурота (18,5 дан 22,7 промиллега), Томди (11,1 дан 14,6 промиллега), Учқудуқ (21,6 дан 23,8 промиллега), Хатирчи (21,8 дан 22,8 промиллега) туманларида ошгани кузатилди.

Ўлим даражаси. 2020 йилнинг январь-июн ойларида ўлганлар сони 2092 кишини ташкил қилди ва 2019 йилнинг шу даврига (2066 киши) нисбатан 26 тага ошди. Ўлим коэффициенти мос равишда 4,2 промиллени ташкил қилди (2019 йил январь-июн ойларида – 4,2 промиллега) тенг бўлган.

Ўлганлар сонининг Нурота туманида (4,6 дан 5,2 промиллега), Қизилтепа туманида (3,8 дан 4,3 промиллега), Томди туманида (2,4 дан 3,4 промиллега) кўпайгани кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 62,9 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,3 фоизи - ўсма касалликларидан, 4,5 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 2,1 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан, 6,0 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан, 0,9 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 15,3 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь-июн ойларида бир ёшга тўлмаган 83 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 7,2 промиллени ташкил қилди (2019 йилнинг январь-июн ойларида 4,0 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 68,7 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 10,8 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 18,1 фоизи – туғма аномалиялардан ҳамда 2,4 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

 

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил январь-мартга нисбатан 0,2 фоизга кўпайиб, 558,4 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 55,9 фоизини ташкил қилди.

2020 йил январь-июн ойларида бандликка кўмаклашиш марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 16332 нафар фуқаро мурожаат қилди. Энг кўп иш қидириб мурожаат этган ҳудудларга Хатирчи туманида 2990 нафарга, Қизилтепа туманида 2444 нафарга, Нурота туманида 1899 нафарга, Навоий шаҳрида 1802 нафарга, Кармана туманида 1613 нафарга тўғри келди.

Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилган фуқаролардан 3098 нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич, Хатирчи туманида (734 киши), Навоий шаҳрида (510 киши), Нурота (418 киши), Кармана (364 киши), Қизилтепа (294 киши) туманларида юқори даражада бўлди.

 

Ахоли жон бошига кўрсатилган хизматлар 2020 йил январь-июн ойларида 2 591,9 минг сўмни ёки 2019 йил январь-июн ойларига нисбатан ўсиш суръати 102,9 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажмида савдо хизматлари (813,4 минг сўм), молиявий хизматлар (601,9 минг сўм) ҳамда транспорт хизматлари (453,2 минг сўм) энг юқори улушни ташкил этди.