Расмий нутқлар

БУЮК  МАҚСАДЛАРГА    ОЛИЖАНОБ    ИСТАКЛАР   БИЛАН 

Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

 Сенати аъзоси К.Б.Турсуновнинг вилоят аҳолисига

 янги йил табриги

        Азиз дўстлар, муҳтарам меҳмонлар!

Тубдан янгиланаётган Ўзбекистонимиз, бунёдкор халқимиз йигирма биринчи асрнинг яна бир йилини ортда қолдирмоқда. Остонамизда янги йил эшик қоқиб турган ана шундай ёруғ ва фараҳли кунларда ўтган йилимизга якун ясаб,  янги йилнинг эзгу  мақсадларини белгилаб оламиз.

2019 йилимиз  мамлакатимиз ҳаётида “Фаол инвестициялар ва инновацион ғоялар йили” сифатида тарихга кирмоқда. Мазкур йилнинг  Давлат дастури ижроси бўйича вилоятимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилдики, уларнинг туб мазмун-моҳиятида аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш йўлидаги улкан саъйи-ҳаракатлар мужассамдир.

 Зеро, олиб борилаётган амалий ишлар натижасида Навоий вилояти бугунги кунда, аҳоли жон бошига Ялпи ҳудудий маҳсулот, унинг таркибидаги кичик бизнеснинг улуши, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмлари бўйича Республикада биринчи ўринни, қурилиш ишлари, кўрсатилган хизматлар ҳажми ва чакани савдо айланмаси бўйича иккинчи ўринни, маҳсулот ва хизматлар экспорти бўйича учинчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Буларнинг натижасида кичик бизнес субъектлари сони 7075 тани ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан эса тўрт баробарга оширишга эришилди.

Жорий йилнинг 12-13 март кунлари муҳтарам Юртбошимизнинг вилоятимизга қилган ташрифлари натижасида умумий қиймати 6,3 трлн сўмлик 370 та лойиҳанинг амалга оширилиш натижасида 5066 та иш ўринларининг ташкил этилганлиги 2019 йилнинг вилоятимизда баракали ва самарадор бўлишини таъминлади, десак муоблаға эмас. Ушбу вазифалар ва дастурларнинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ва янгиланишларнинг гувоҳи ва иштирокчиси бўлдик.

Сўз мазкур топшириқ ва вазифалар хусусида борар экан,  иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омили бўлган – тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги ютуқларни тилга олмай иложимиз йўқ. Унга қаратилган алоҳида эътибор натижасида 2019 йилда 136,4 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғрихорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 11 баробарга ўсди.

Хорижий инвесторларга яратилаётган имкониятлар натижасида улар иштирокидаги корхоналар сони 2018 йилнинг 1 январида 62 тани ташкил этган бўлса, айни пайтда улар сони3,4 баробарга ошиб, 211 тани ташкил этмоқда.

Бундан ташқари жами қиймати 566,9 млн. долларга (537,0 млн.доллар хорижий инвестициялар) тенг 55 та лойиҳада қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳалар ишга тушиши натижасида қўшимча 2378 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда.

Жорий йил вилоятимиз фермер хўжаликлари томонидан 89,1 минг тонна пахта, 242,8 минг тонна ғалла, 291 тоннага яқин "кумуш тола" ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиш­тири­лди. Бунда мамлакатимиз раҳбари томонидан кластер тизими жорий этилиб, ҳукуматимиз  томонидан  фермерларимизга яратиб берила­ётган шарт-шароитлар, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар, агротехник тадбирлар, ёқилғи-мойлаш, минерал ўғитларнинг ўз вақтида етказиб бери­ла­ётганлиги юқори ҳосил олиш билан бирга, вилоятимизда  ҳам кўп тармоқли фермерлар ва мулк­дорлар сонининг ошишига имконият яратмоқда.

Бугун қатъий ишонч билан айта оламизки, халқимиз уч йил авввал бошланган ислоҳотлар самарасини ҳис этиб, улардан баҳраманд бўла бошладилар. Бу энг аввало, Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан маҳаллий бюджет маблағларининг режадан орттириб бажарилган қисмининг ҳудудлар ихтиёрига қолдирилиши ва йиллар давомида ўз ечимини кутаётган ижтимоий муаммоларнинг изчиллик билан  ҳал этилишида яққол кўзга ташланмоқда.  

Хусусан, 2017 йилда маҳаллий бюджет ихтиёрида қолган эркин маблағлар 11 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2018-2019 йилларда у 77 баробарга ортиб,  856,5 млрд сўмга етди. Шунинг натижасида  аҳолини қийнаб келаётган кўп йиллик  муаммоларнинг ижобий ечими  таъминланди.

Жумладан, таълим тизимининг пойдевори бўлган мактабгача таълим соҳаси бўйича қурилиш-реконструкция ишларига 2019 йилда  ўтган йилларга нисбатан 15 баробар кўп маблағ ажратилиши натижасида, мактабгача таълим муассасаларининг сони 3 баробар ортиб, боғча ёшидаги болаларнинг  қамров даражаси 2018 йил бошидаги 41,8 фоиздан 61,7 фоизга етди.

Шунингдек,2018 йилда маҳаллий бюджетнинг эркин маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш ҳаражатлари учун 52,0 млрд сўм ажратилган бўлса 2019 йилда ушбу мақсадларга 2,5 баробар кўп маблағлар йўналтирилиб 124,0 млрд сўмни ташкил этди.

Эътибор ва рағбат туфайли ижтимоий соҳанинг яна бир тармоғи, халқ таълими тизимида ҳам ўтган йилларда кўплаб ижобий натижаларга эришилди.

Республикада халқаро баҳолаш дастури миллий рейтингида ҳамда мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларида Навоий вилояти 2-ўринни эгаллаган бўлса, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Конимех,  Қизилтепа, Томди ва Учқудуқ туманлари кўрсаткичлари Республикада энг кучли 10 таликдан жой олганлиги бу борада фикримизнинг яққол далилидир.

Жорий йилда соғлиқни сақлаш тизимига давлат бюджетидан 2018 йилга нисбатан 1,5 баробар кўпроқ яъни 384,6 млрд. сўм маблағ ажратилди. Шу билан бирга,

 Жумладан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан вилоят болалар касалхонасида 5 млрд сўмлик реконструкция ишлари бажарилди, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига 3,8 млрд. сўм маблағ эвазига “сунъий қон айланиш аппарати” (АИК) ва жарроҳлик ускуналари билан, сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган беморлар учун 1,0 млрд сўмлик гемодиолиз ускуналари билан таъминланди.

Эътиборли жиҳати шундаки, қисқа вақт ичида “Меҳрибон юрак” акцияси доирасида “очиқ” усулда 28 нафар болажонларимизда бепул мураккаб кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказилди ва ўзининг ижобий натижасини берди.

Йил вилоятимиз спортчилари ҳаётида ҳам баракали келди. Чунончи,  вилоятимиз спортчиларининг жорий йил жаҳон, Осиё чемпионати, халқаро спорт мусобақалари ва кубокларида 8 та олтин, 10 та кумуш, 12 та бронза медалларини қўлга киритгани, айнан уларнинг эпчиллиги, моҳирлиги ва энг муҳими чинакам ватанпарварлиги туфайли юртимиз байроғи Халқаро ареналарда баланд кўтарилиб, Давлатимиз мадҳияси янграганлиги қалбимизга фахр ва ғурур бахшида этади.

Шу ўринда Кумушхон Файзуллаева спортнинг оғир атлетика  тури бўйича жаҳон рекортини ўрнатганлигини алоҳида тилга олиш жоиз. 

Бундан ташқари, жорий йил вилоятимизда биргина спортчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард 352 миллион, навқирон авлод вакилларининг инновацион ғоя ва лойиҳаларини рағбатлантириш мақсадида эса 229 миллион сўмлик ҳомийлик маблағлари ажратилгани уларнинг янги-янги довонларни забт этишларида қанот бўлганлигини эътироф этмоқчиман.

Сўнгги уч йилдаги ислоҳотлар туфайли қишлоқларимиз, маҳаллаларимиз, энг олис овулларимиз янги қиёфа касб этмоқда.

Холисона айтадиган бўлсак, янги замоннинг янгича фикрлайдиган, ҳаёт, тараққиёт талабларига янгича муносабат билан ёндашаётган фуқаролари “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва “Обод марказ”ларда, намунавий лойиҳа асосида бунёд этилаётган уйларда фаровон ва бахтли ҳаёт кечириши янгиланаётган Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг бизга берган муносиб туҳфаси сифатида ҳар қанча эъзозласак арзийди.

Жумладан, 2019 йилда вилоятимизнинг  турли ҳудудларида 2132 та кўп қаватли ва замонавий қишлоқ уйларининг бунёд этилгани ҳамда уларнинг 1092 таси уй-жойга ўта муҳтож, кам таъминланган оилаларга берилганлиги инсон омили ислоҳотларнинг чинакам мезони бўлганлигидан далолатдир.

Шунингдек  аҳолининг мукаммал ҳаёт даражаси­ни таъминлаш мақсадида   уму­мий қий­мати 69,6 млрд. сўм бўлган 265,1 километр ичимлик суви, уму­мий қиймати 294,7 млрд. сўм бўлган 787,9 километр маҳаллий ва ички йўллар, умумий қиймати 15,9 млрд сўм бўлган 513,1 километр электр таъминоти линиялари бар­по этилиши фуқароларимиз ҳаёти фаровонлигига  кўрсатилаёт­ган эътибор намунасидир.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам жорий йилнинг 22 декабрь куни Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар  кўтаринки руҳда ҳамда юксак даражадаги уюшқоқлик билан ташкил этилди. Бу муҳим сиёсий жараён ижтимоий фаоллигимизнинг ўзига хос синов мактаби бўлиш билан бирга, ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш йўлидан бораётган давлатимиз стратегияси катъийлигининг яна бир ёрқин далилидир. 

           Дарҳақиқат, бугун биз ўз якунига етаётган 2019 йилни қувонч билан кузатар эканмиз, ушбу йил бар­чамиз учун ниҳоятда сермаҳсул келгани, унинг замирида аввало барча соҳа вакилларининг фидокорона меҳнати мужассамлигини мамну­ният билан эътироф этиш лозим.  Албатта, бу  барча куч ва салоҳият, имконият ҳамда ғайрат юрт тараққиётига сафарбар этилгани, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик барқарорлиги, энг муҳими изчил давом этаётган ислоҳотлар ва оқи­ло­на сиёсат самарасидир.

         Зеро, Муҳтарам Президентимизнинг куни кеча вилоятимизга амалга оширган ташрифлари давомида, таъкидлаганларидек, “Саҳро бағрида Навоий ва Зарафшон каби шаҳарларни, саноат минтақасини барпо этган вилоятнинг меҳнаткаш, мард ва олийжаноб аҳолиси янги Ўзбекистон ривожига ҳисса қўшади” дея билдирган юксак ишончлари ҳар бир навоийлик қалбида ўзгача ғурур, фахру ифтихор ҳамда масъулият юклади.

         Айниқса, юртбошимиз вилоятимизнинг иқтисодий, инвестицион, ижтимоий ва бошқа барча соҳалардаги улкан имкониятларни ишга солиш ҳамда барча мавжуд ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишда баҳамжиҳат, якдил ва танлаган йўлдан оғишмай, илдам одимлаш сари бизни ундаганлари биз навоийликларга янгича куч-ғайрат, иштиёқ ва илҳом бағишлади, десак, асло муболаға бўлмайди!  

       Ҳурматли юртдошлар!

Кириб келаётган янги йилда ҳам бу каби хайрли ишлар изчил давом эттирилиб, халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, юртимиз ободлиги ва фаравонлиги йўлида улкан ишларни амалга ошириш режалаштириб олинган.

Азиз дўстлар!

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор кириб келаётган янги - 2020  йил билан самимий муборакбод этаман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оила­вий бахт, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу-барака, тинчлик-осойишталик аримасин! Буюк ва муқаддас Ватан — жонажон Ўзбекисто­нимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин, азизлар!