Эълонлар ойнаси

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган “уқалаш муолажаси” билан боғлиқ видеолавҳа барчамизда эътироз ва нафрат уйғотди. Чунки ушбу хатти-ҳаракатлар нафақат тиббиёт, балки инсонийлик туйғуларига ҳам ётдир.

Вазирликнинг бу каби ҳолатларга нисбатан позицияси аниқ ва қатъий: биз инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган, қадр-қиммати ва шаънини топтовчи ҳар қандай хатти-ҳаракатга муросасиз муносабатдамиз.

Шунинг учун ҳам мазкур масала юзасидан ўрганиш натижалари ва хулосаларимизни, хусусан, уқалаш муолажасини бажарган шахснинг тегишли рухсатнома, сертификат, ижара шартномаси, физиотерапия йўналишида диплом ва малака тоифасига эга бўлмай фаолият юритганига доир фактларни ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этамиз. Ишонамизки, тез орада ушбу ҳолат ўз ҳуқуқий баҳосини олади.

Шу ўринда, ота-оналардан тегишли лицензия, рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини, агар бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга дуч келса, дарҳол вазирликнинг 71-241-10-67 ёки 71-241-82-40 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраймиз”.

Б.Мусаев,
Соғлиқни сақлаш вазири

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётганларга яна бир имконият!


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 765-сонли қарорига асосан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантириш истагида бўлган ёшларга йиллик 16% ставкада, 7 йил муддатгача, 3 йил имтиёзли давр билан имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

Кўп сонли таклиф ва мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда, лойиҳаларни танлаб олишда шаффофликни таъминлаш ҳамда аризаларни онлайн шаклда қабул қилиш мақсадида телеграм бот ишга туширилди.

Сиз ҳам тадбиркорлик қилмоқчи ёки фаолиятингизни ривожлантирмоқчи бўлсангиз мурожаатлар:

 @yosh_tadbirkorga_madad_bot орқали қабул қилинади!

ҚАДРЛИ НАВОИЙЛИКЛАР!


2022 йилнинг 21 апрель куни соат 10:00 да Навоий шаҳридаги “Маърифат” боғида вилоятдаги ишсиз фуқаролар, жумладан, хотин-қизлар ҳамда талабалар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилади!

Шу муносабат билан, иш топиш истагида бўлган барча фуқароларни ушбу меҳнат ярмаркасига таклиф этамиз.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг:

(79) 224-74-66,
(79) 224-45-21.

    

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЯНГИ ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА БЕРИЛГАН ЭЪЛОН НАТИЖАЛАРИ

Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Хатирчи туманларида янги пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил қилиш бўйича берилган эълонга кўра, бугунги кунга қадар 20 та ташаббускор ("DIL AS-TEX" MCHJ, "KALA INVEST TEKS" MCHJ, "BUXORO FAYZ TEKSTIL" MCHJ, "XATIRCHI TEXTILE" MCHJ, "TECHNOTEX CLUSTER" MCHJ, "QIZILTEPA BETON QURILISH MONTAJ SERVIS" MCHJ, "BRIGHT NAVOI TEXTILE" MCHJ, "PARVOZ FAYZ PLUS BARAKA" MCHJ, "QIZILTEPA AGRO CLUSTER" MCHJ, "BAHT-TEXTILE" MCHJ, "GLOBAL NAVOIY TEXTILE", "GRACEFUL COTTON TEXTILE" MCHJ, "FORTRES" MCHJ, "YAYPAN UNIVER CLUSTER" MCHJ, "XATIRCHI TEXTILE" MCHJ, "SAMTEX PREMIUM" MCHJ, "XUDOYSHUKUR BOBO", "AGRO-GOLD SIFAT" MCHJ, "BAHT-TEXTILE" MCHJ, "OQ-OLTIN TEXTEL"  MCHJ )лар томонидан аризалар келиб тушди ва қабул қилинди. Қабул қилинган аризалар таҳлил қилиниб, Республика комиссиясига тақдим этилади.

2022 йил 25 январь соат 18-00 дан бошлаб талабгорлардан аризалар қабул қилиш тўхтатилганини маълум қиламиз.

 

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 733-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Хатирчи туманларида пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилади.

Қизилтепа туманидаги “Оқ-олтин”, “Ванғози”, “Зарметан”, “Арабон” “Х.Сулаймонов”, “Ўртачўл юлдузи”, “Ал-Бухорий”, “Тошработ”, “Ғардиён”, “Бўстон” ҳудудларида ўртача ҳосилдорлиги 40 центнерни ташкил қиладиган жами 8 359 гектар;

Хатирчи туманидаги “Боғчакалон”, “Зарафшон”, “К.Рахматов”, “Кўксарой”, “Э.Абдиев”, “П.Шоир”, “Маданият”, “Оқ-олтин”, “М.Улуғбек” “Ибн-Сино”, “Ўзбекистон”, “А.Пўлатов”, “А.Навоий”, “А.Халимов”, “Ш.Рашидов”, “А.Темур”, “А.Ёрлақобов”, “А.Икромов” ҳудудларида ўртача ҳосилдорлиги 40 центнерни ташкил қиладиган жами 10 685 гектар ер майдонларида янги пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилиши эълон қилинади.

 

         Изоҳ: Ташаббускорлар томонидан аризалар туманлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.

 

 

ЙЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Навоий темир йўл вокзали поездлар жадвалига ўзгартириш киритилганлигини маълум қилади.

2022 йил 9 январдан бошлаб, Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи 765-сонли “Афросиёб” тез юрар йўловчи поезди эндиликда Навоийдан 05:10 дақиқа ўтганда ҳаракатланади.

 

Бугунги кунга қадар ушбу поезд Навоийдан 05:35 дақиқада ўтганда  ҳаракатланар эди. Қўшимча маълумотлар учун 1005 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Навоий темир йўл вокзали маъмурияти.

 

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли фармони ижроси юзасидан ипотека кредитлари орқали қишлоқ жойларида аҳолига кўп квартирали уй-жойлар қуриш мақсадида: Навоий вилояти ҳокимияти 2021 йилда қишлоқ жойларида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан танлов савдоларини эълон қилади

№ 2021-01

Танлов савдолари эълон қилинган сана:  2021 йил 19 март

Танлов таклифларини тақдим этиш учун охирги муддат:  Эълон чоп этилган санадан 30 кундан сўнг.

Кўп қаватли уй-жойларни қуришни молиялаштириш манбаси: Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

            1. Танлов иштирокчилари қуйида санаб ўтиладиган ҳар бир танлов пакетлари учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишлари мумкин.

            2. Навоий вилояти ҳокимияти тадбиркорлик субъектларини қуйида келтирилган лотлар бўйича кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишга таклиф қилади.

            3. Танлов савдолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 4 июнда 355-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ўтказилади.

            4. Танлов иштирокчилари қўшимча маълумот олиш ва танлов ҳужжатлари билан танишиш учун Навоий вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказига қуйида кўрсатилган манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:Навоий шахри Зарапетян кўчаси 10-уй Телефон: 79 220-50-03;  79 220-50-04; эл почта манзили: navoi-tender@mail.ru

            5. Танлов ҳужжатларинн нусхасини олиш учун иштирокчилар қуйидаги тартибда юқорида кўрсатилган манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

“Навоий вилояти, _________тумани, ____________массивидаги,  _________ лот бўйича ____та кўп қаватли уй-жойлар қурилишни амалга ошириш учун танлов ҳужжатларини беришингизни сўрайман.” шаклида юқоридаги манзилга ёзма шаклда мурожаат қилиш лозим.

Танлов ҳужжатларини эълон чоп этилган санадан бошлаб барча иштирокчилар олишлари мумкин.

Кейинчалик қайтариб берилмайдиган пул тўлови танлов ташкилотчисининг – Навоий вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказларининг банк ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим. Бир тўплам танлов ҳужжатлари учун кейинчалик қайтариб берилмайдиган Ўзбекистон Республикасида белгиланган БҲМ бир баробарига тенг.

Банк ҳисоб рақами реквизитлари қуйидагича: АТБ “Ипотекабанк” Навоий филиали х/р:20210000803903946001 СТИР:202615785; МФО:00205.

Юқорида кўрсатиб ўтилган худудий консалтинг марказларига;

Таклифларни такдим этиш сўнгги муддатигача;

Лотлар рўйхатида кўрсатиб ўтилган сана ва вақтгача;

Танловҳужжатларида кўрсатилган тартибда таклиф кафолати сифатида декларация такдим этиш;

Кўп квартирали уй-жойларни жойлаштиришнинг бош режаси, техник тавсифи ва лойиҳа эскизи;

Квартиранинг бир квадрат метрининг (1 м2) реализация нархи;

Кўп квартирали уй-жойни ўз маблағлари ҳисобидан қуриш учун етарли маблағни мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.

Навоий шахри Зарапетян кўчаси 10-уй Вилоят қурилиш бош бошқармаси мажлислар залида.

Телефон: 79 220-50-03,  79 220-50-04, эл почта манзили: navoi-tender@mail.ru

Қўшимча маълумотлар учун Навоий вилоят ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин телефон: (79) 229-62-14.

 

Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

Уй типлари

Бир дона уй учун талаб этилади:

Талаб этиладиган йиллик ўртача айланма маблағ (сўм)

Сўнги 1 йил ичида бажарилган ўхшаш хажм ва характердаги битта шартнома суммаси (сўм)

Сўнгги 1 йилда бажарилган ер ишлари ҳажми м3

Сўнгги 1 йилда бажарилган бетон ишлари м3

Сўнгги 1 йилда қуриб битирилган объект майдони м2

Беш қаватли кўп квартирали(2,3 хонали) уйлар

3 250 000 000

2 750 000 000

250

450

800

 

Лотлар рўйхати

Лот №

Ҳудуд

Махалла номи

Хонадон сони

Беш қаватли  кўп хонадонли 2-3 хонали уйлар

Таклифларни топширишни охирги муддати

сони

Хонадон

уй рақами

ЖАМИ

380

19

380

 

 

Нав-1

Кармана тумани

Дустлик

20

1

20

1

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-2

20

1

20

2

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-3

20

1

20

3

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-4

20

1

20

4

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-5

20

1

20

5

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-6

20

1

20

6

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-7

20

1

20

7

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-8

20

1

20

8

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-9

20

1

20

9

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-10

20

1

20

10

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-11

Қизилтепа тумани

А.Навоий

20

1

20

1

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-12

20

1

20

2

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-13

20

1

20

3

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-14

20

1

20

4

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-15

20

1

20

5

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-16

20

1

20

6

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-17

20

1

20

7

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-18

20

1

20

8

2021 йил 19 апрель 10:00

Нав-19

20

1

20

9

2021 йил 19 апрель 10:00

_______________________________________________________________________________________________________________________ 


30.03.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли фармони ижроси юзасидан ипотека кредитлари орқали қишлоқ жойларида аҳолига кўп квартирали уй-жойлар қуриш мақсадида: Навоий вилояти ҳокимияти 2021 йилда қишлоқ жойларида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлашга 19 та лот бўйича берилган эълонга Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 15-06/3331-сонли хатига асосан танлов таклифларини топширишни охирги муддати 2021 йил 3 апрел соат 10:00 этиб ўзгартириш киритилди.

_____________________________________________________________________________________________________________________________________

26.06.2021

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “ O‘zbekiston Respublikasida xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari to‘g‘risida” 2021-yil19-maydagiPQ-5117-sonva“Xalq taʼlimi tizimiga boshqaruvning yangi tamoyillarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-sentyabrdagiPQ-3931-sonqarorlarigaasosanxalqta’limisohasigadavlat-xususiysheriklikmexanizmlarijoriyetilganhamdanodavlatumumta’limtashkilotlariulushinioshirishbelgilangan.

 

Navoiyviloyati, Navoiyshahar, L.Tolstoyko’chasi, 14a-uymanzilida joylashgan foydalanilmasdan bo‘sh turgan bino-inshooti va er maydonida (keyingi oʻrinlarda — DXSH obyekti) davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida nodavlat umumtaʼlim tashkilotini tashkil etish rejalashtirilgan.

Davlat-xususiy sheriklik loyihasi shartlari oz ichiga quyidagilarni oladi:

Tashkil etilayotgan nodavlat umumta’lim tashkilotining umumiy o‘quvchilar sonidan 20 foiziga (ijtimoiy himoyaga muhtoj oila farzandlari) bepul ta’lim berish;

davlat sherigi bilan kelishilgan loyiha hujjatlari asosida DXSh ob’ektida nodavlat umumta’lim muassasasini tashkil etish uchun bino va inshootlar qurish, shuningdek, ushbu muassasaning moddiy-texnik bazasini zamonaviy standartlarga mos ravishda tashkil etish;

bitim amal qilish muddati davomida DXSh ob’ektini asosiy faoliyat turini o‘zgartirmagan holda foydalanish;

DXSh ob’ektida bino va inshootlarni texnik va yong‘in xavfsizligi qoidalariga muvofiqlashtirilgan holda qurish, hamda bitim amal qilish muddati davomida ushbu qoidalar asosida rekonstruksiya va ekspluatatsiya qilish;

uzoq muddatga DXSh ob’ektini rivojlantirish rejasini davlat sherigiga taqdim etish.

O‘zbekiston Respublikasining “Davlat-xususiy sheriklik to‘g‘risida” 2019-yil 10-maydagi O‘RQ-537-son Qonuniga va O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibini takomillashtirish to‘g‘risida” 2020-yil 26-apreldagi 259-son qaroriga muvofiq mazkur loyihaning konsepsiyasi Xalq ta'limi vazirligi tomonidan joriy yil 22-aprelda tasdiqlangan.

O‘zbekiston Respublikasining “Davlat-xususiy sheriklik to‘g‘risida”gi Qonuniga muvofiq tasdiqlangan davlat-xususiy sheriklik loyihasi konsepsiyasini potentsial davlat sherigi (Xalq ta’limi vazirligi) tomonidan boshqa talabgorlarga davlat-xususiy sheriklik loyihasining amalga oshirilishidan manfaatdorligi to‘g‘risida ma’lum qilish maqsadida o‘zining hamda Moliya vazirligi huzuridagi Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligining rasmiy veb-saytida qirq besh kalendar kun muddatda e’longa joylashtirdi.

Qiziqish bildirish uchun so‘rov shakli

Loyiha konsepsiyasi

Tenderda qatnashish uchun manfaatdor tomonlar qiziqish bildirish uchun so‘rov va tender arizalarini (takliflarini) 2021-yil 15-avgust soat 18.00 gacha topshirishlari kerak.

Qiziqish bildirish uchun so’rov va tenderlar (takliflar) quyidagi manzilda qabul qilinadi:

  1. info@navoi.uz tel: 0 (436) 229-62-06, 0 (436) 229-62-97

  2. E-mail: pppinfo@ppp.mf.uz, Tel: 71-203-03-07

O‘zbekiston Respublikasining “Davlat-xususiy sheriklik to‘g‘risida”gi Qonunning 17-moddasiga binoan, qiziqish bildirish uchun so‘rov va tender arizalar (takliflar) olingan taqdirda, Navoiy viloyati hokimligi tomonidan loyihaning xususiy tashabbuskori va qiziqish bildirgan uchinchi tomonlar ishtirokida xususiy sherikni aniqlash uchun tender o‘tkazadi.