вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
17.06.2018 13:58:45
Ўтган ҳафтада вилоятимизда 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бир қатор байрамона тадбирлар бўлиб ўтди. Мактабгача таълим муассасалари, "Баркамол авлод" ижодиёт марказларида болалар эрталиклари, турли ёшдаги ўғил-қизлар иштирокида фестиваллар, концерт дастурлари ва танловлар ўтказилди. Давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кам таъминланган оилаларга кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилди.
Кармана туманидаги "Мир Саид Баҳром" маҳалласида "Янги авлод" кўнгилочар боғининг иш бошлагани туман болажонлари учун бир умр эсда қоладиган қувончли воқеа бўлди. Боғнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими К. Турсунов иштирок этиб, тадбир қатнашчиларини замонавий ва янги истироҳат маскани билан самимий қутлади.
Аҳолининг сермазмун ва мароқли дам олиши, болаларнинг бўш вақтларини кўнгилли ўтказишини таъминлаш мақсадида "Naveko" масъулияти чекланган жамияти томонидан 3,5 миллиард сўм эвазига бунёд этилган ушбу масканда 15 та аттракциондан ташқари шинамгина кафе, ёш истеъдод эгалари учун амфитеатр, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари тафтини босувчи, сайилгоҳга кўрк бағишлаб турган фаввора ўрин олган.
— Авваллари болалар билан мароқли ҳордиқ чиқариш учун туманимизда кўнгилочар боғи мавжуд эмас эди, — дейди тумандаги "Арабхона" маҳалласидан тантанали маросимга келган Ш. Саидова. — Ушбу боғ замонавий аттракционлари билан фарзандларимга жуда маъқул бўлди. Ёзги таътил бошланиши билан ишга тушган мазкур кўркам маскан фарзандларимизга муносиб туҳфа бўлиб, бу ерда дам олиш, овқатланиш учун ҳам шароитларнинг яратилганлиги болалар ва ота-оналар учун яна бир қулайликдир.
Шу куни Навоий шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг ташаббуси ва вилоят ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган "Маърифат боғи" ҳам тантанали равишда очилди.
Қарийб бир гектарлик боғ тадбиркор ва фаол ёшлар меҳнати билан кўркам масканга айланди. Мазкур маънавият хиёбонига 2 миллиард сўм маблағ эвазига рангли фаввора, китоб монументи ҳамда ёзги амфитеатр барпо этилди. Йўлаклар бўйлаб махсус ўриндиқ ва айвонлар тикланиб, атрофда ижодий ўзига хос муҳит яратилди.
Муҳташам "Маърифат боғи"ни очиш учун рамзий тугма босилганида йўлак бўйлаб отилган мушаклар барча меҳмонларга завқ улашди.
Тантанада вилоят ҳокими К.Турсунов сўзга чиқиб, мазкур боғ барча навоийликларнинг, айниқса, ёшларнинг энг севимли масканига айланиши, уларнинг мутолаа маданиятини ошириш ва бўш вақтларидан мазмунли фойдаланишига хизмат қилишини таъкидлади. Асосийси, ёшлар учун бундай кўркам гўшаларнинг бунёд этилиши юксак эътибор ва рағбат намунасидир.
— Ўзбекистон ёшлари дунёнинг энг бахтли фарзандларидир, — дейди фаол ёшлардан бири, Навоий давлат педагогика институти талабаси Л. Қаюмов. — Боиси, давлатимиз раҳбари томонидан биз учун барча имконият ва шароитлар яратиб берилмоқда. Мазкур боғ ҳам тенгдошларимиз учун яна бир қулайлик намунасидир. Айниқса, бу гўша остонасидан мутолаа завқи ва маданиятини оширишга ундовчи муҳит ва омиллар намоён бўла бошлайди.
Тадбир доирасида жажжи болажонлар учун "Бахтли болалик" лойиҳаси ўтказилди. Ёшлар иштирокидаги ижодий жамоаларнинг куй-қўшиқлари барчани рақсга чорлади.
Тантанали маросим давомида байрам муносабати билан имконияти чекланган, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига совғалар улашилди. Шунингдек, жорий йил май ойида Урганч шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган "Ёш қутқарувчи" мусобақалари республика босқичида иккинчи ўрин соҳиби бўлган вилоятимиз ёшлари тантанали равишда тақдирландилар.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Rental properties
The list of available empty and unfinished areas of the state
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а