Диққатга сазаввор жойлар

Работи Малик пештоқидан бир оз нарида сув манбаи — диаметри 13 метрча келадиган гумбаз остида карвонсаройга замондош бўлган сардоба жойлашган. Сардоба ҳовузининг айлана девори ердан 12 метр чуқурликка қадар пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, унда муздай тоза сув бутун ёз бўйи сақланган. ХВИ асрдаги муаллифлардан бири Работи Малик сардобасининг сувини маккадаги лазиз замзам сувига қиёслайди. Сардоба карвонсарой каби ёлғиз йўловчилар учун ҳам, бутун бошли карвонлар учун ҳам қўналға ҳисобланган. 

ДЕГГАРОН МАЖМУАСИ (XIV)

Шуниси эътиборлики, Хожагон Сулукининг машҳур суфийларидан бири бўлмиш Шайх Мавлоно Ориф Деггароний (1313–1376) шу қишлоқда туғилган ва шу ерда дафн этилган. Бу зот Нақшбандия тариқатидаги Хожагон Сулукининг буюк намояндаси бўлмиш Баҳоуддин Нақшбанднинг устозларидан бири ҳисобланади. 

РАБОТИ МАЛИК САРДОБАСИ (XIV)

Карвонсарой ўзининг дастлабки вазифаси эътибори билан ХВИИИ асргача хизмат қилиб келган. унда амир темур ва унинг авлодлари, бухорода ҳукмронлик қилган сулолаларнинг хонлари, элчилар, савдо карвонлари ва сайёҳлар қўниб ўтган. Ҳофизи абрўнинг маълумотига кўра, Улуғбек 1420 йилда ушбу минтақаларда тўхтаб, қирқ кун ов қилган. ХIХ аср — ХХ асрнинг бошларида бу ерда работ номи билан маълум умри қисқагина бўлган қишлоқ ҳам шаклланган.

Кармана — Бухоро йўлида — бугунда қайта тикланган қадимий карвон йўли бўйида Работи Малик (Шоҳ Работи) карвонсаройи жойлашган. У ХI асрнинг70-йилларида Қорахонийлардан бўлмиш Шамсулмулк Наср ибн Иброҳим (1068–1080 й.) томонидан қурилган бўлиб, ХИИ асрнинг биринчи чорагида яна шу Қорахонийлардан бўлмиш арслонхон муҳаммад ибн сулаймон (1102–1130 й.) томонидан таъмирланган.  Археологик тадқиқотлар пайтида (ХХ асрнинг 70-йиллари ва шу асрнинг охири — XXI аср бошлари) бу ноёб бинонинг мураккаб тузилиши аниқланди. У 100×100 м майдонни эгаллаган бўлиб, мустаҳкам деворлар билан ўралган ва икки қисмга бўлинган.

Зарафшон заргарлари ясаган зеб-зийнатлар хорижлик нозиктаъб харидорлар, қилни қирқ ёрувчи заршуносларга ҳам мақбулу манзур. Зотан, бу — узоқ ўтмиш давомида жамланган энг сара тажрибалар ва замонавий технологиялар маҳсули. Узук, билагузук, сирға, занжир… Алқисса, Навоийкон-металлургия комбинатининг Зарафшон заргарлик заводида ишлаб чиқарилаётган мингга яқин турдаги зеб-зийнатларнинг бозори чаққон. Нафис буюмлар ижодкорларига берилган халқаро мукофотларнинг эса саноғига етиш қийин. Фусункор жавоҳирларни томоша қилиб, гўзаллик тушунчасига таъриф топгандек бўласиз, инсон ва табиат уйғунлигини ҳис қиласиз.