Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Намозхонлар ўзаро масофани сақлаш, ниқобларни тўлиқ тақиш, қўлларига махсус суюқликни суриш, махсус дезинфекцияловчи қурилмадан ўтиш каби карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишди.

Бугун эрта тонгдан мамлакат бўйлаб мўмин-мусулмонлар карантиндан кейинги илк жамоат намозини ўқиш учун жоме масжидларга келишди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Намозхонлар ўзаро масофани сақлаш, ниқобларни тўлиқ тақиш, қўлларига махсус суюқликни суриш, махсус дезинфекцияловчи қурилмадан ўтиш каби карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб, жамоат намозида ҳозир бўлишди.

“Қарийб 5 ойдан ортиқ вақт мобайнида намозхонлар жамоат намозини интиқлик билан кутишган эди. Шу боис соғинган қалблар масжидларда таскин, ҳаловат топди, имом-хатиб, қориларимизнинг бир-биридан ажойиб Қуръон тиловатига соме бўлишди, бомдод намозини жамоат ихлос билан адо этишди.

Жамоат намозлари жуда файзли ўтди. Намоздан сўнг имом домлаларимиз жамоат билан бирга Аллоҳ таолога кўп-кўп ҳамдлар, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламга давомли салавотлар айтишди, Юртбошимиз бошчилигидаги раҳбарларимиз, халқимиз ҳақига дуои хайрлар қилишди, юртимиз ва бутун дунёдан касалликларни кўтариши сўраб илтижолар қилишди”, - дейилади маълумотда.

 

Кўрилганлар сони: 2537