Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, 2020 йил 18 май соат 11:30 ҳолатига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 29 нафар эканлиги қайд этилмоқда. 

Жумладан, Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида инфекция аниқланган 27 нафар бемор даволанаётган бўлса, бир неча кун аввал икки нафар (она-бола) бемор буткул тузалиб, реабилитацияга жўнатилган эди. 

Айни пайтда вилоят бўйича 4304 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3698 нафари уй шароитида, 606 нафари эса стационар назоратдагилардир.

Карантиндагиларнинг асосий қисми Зарафшон шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Яъни, 2018 нафар киши умумий карантинда бўлса, шундан, 562 нафари стационар, 1456 нафари эса уй шароитида карантинга олинди.

Навоий шаҳрида эса 22 нафар аҳоли стационар ҳамда 33 нафари уй шароитида карантинга олинган. 

Хатирчи туманида умумий 493 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, шундан 22 нафари стационар карантинда бўлиб турибди.

Бундан ташқари Кармана туманида 97 нафар, Навбаҳор туманида 450 нафар, Нурота туманида 225 нафар, Қизилтепа туманида 788 нафар, Конимех туманида 60 нафар, Учқудуқ туманида эса 89 нафар, Томди туманида ҳам 29 нафар фуқаролар уй шароитида карантинга олинган.

Шундай экан, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига амал қилинг.

Кўрилганлар сони: 554