Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Зарафшон шаҳрида қарийб 800 миллион сўм маблағ эвазига Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслилигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.

Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилинди. Бугун ана шу тизим асосида фаолият юритаяпмиз. 

Ушбу очилиш маросимида вилоят ҳокими К.Турсунов, маҳалла аҳолиси ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

 

 

Кўрилганлар сони: 3399