Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қишлоқ хўжалигида чорвачилик, бўрдоқичилик, балиқчилик ва паррандачилик каби тармоқларнинг юксалиши уларни сифатли омихта ем маҳсулотлари билан таъминлашга чамбарчас боғлиқ.

   "Навоийдонмаҳсулотлари" акция­дор­лик жамияти томонидан бу борада олиб борилаётган изчил ишлар воҳамизда маз­кур соҳа ривожини таъминламоқда.

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик ком­па­нияси тизимига кирувчи кор­хоналар то­­монидан балиқ, парранда ва чорва мол­лари учун озуқа ишлаб чиқариш цех­ларини ташкил этиш бўйича 2017-2018 йилларга мўл­жал­ланган чора-тадбирлар дастурига асосан корхона таркибида экструдир­ланган омихта ем ишлаб чиқариш цехи фаолият бош­ла­гани бунга ми­сол­дир. 30 та янги иш ўрни яратилган цехда дон маҳ­су­лотларидан олинган хомашё қайта иш­ла­ниб, ундан махсус озуқа тайёр­ла­нади.

   — Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 майдаги "2018 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғ­рисида"ги қарори ижроси доирасида жамиятимизга, 1184 фермер хўжалиги ўр­тасида тузилган шартномага асосан, қарийб 83 минг тонна бошоқли дон қа­бул қилинди ва Конимех, Навбаҳор ҳамда Хатирчи туманлари қабул шохоб­ча­ларидаги буғдой ёпиқ сиғимларга киритилди, — дейди АЖ бошқаруви раиси Ш. Шарипов. — Айни пайтда жа­мият­да 2019 йил ҳосили учун "Элита", "Су­пер элита" ва "R1" навли уруғлик дон тайёрланмоқда.

   Корхонада аҳолига сифатли ун маҳ­су­лотлари етказиб бериш билан бир қаторда чорва ва бошқа қишлоқ хўжа­ли­ги ҳайвонлари учун махсус озуқа ишлаб чиқариш тармоғининг йўлга қў­йилгани ички бозор талабини қоплаш, энг муҳими, вилоятда мазкур йўна­лиш­ни янада ривожлантиришда зарур омил бўлди. Қиймати қарийб 460 минг АҚШ долларига тенг бўлган замонавий ускуналар дастлабки маҳсулотларни ишлаб чиқаришни бошлади.

Тез кунда арзон ва маҳаллий грану­ла­ланган омихта ем харидорларга ет­казиб берилади.

 

Кўрилганлар сони: 4598