Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Куни кеча Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов Навбаҳор туманида бўлиб, 2 та йирик иссиқхона фаолияти билан танишди.

Навбаҳор тумани Навкар маҳалласида жойлашган "Агро Центр" МЧЖ замонавий иссиқхона фаолияти билан шуғулланади.  Лойиҳанинг умумий қиймати 4,8 млрд. сўм. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250,0 тонна. 20 та иш ўрни яратилган. Ер майдони 1,0 га тенг. Мазкур лойиҳа ташаббускори 2020 йил якунига қадар ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида умумий қиймати 5,3 млрд. сўмга яна 2,0 гектар ерда иссиқхонани кенгайтиришни режалаштирган.

Яна бир иссиқхона Навбаҳор тумани Қоражон маҳалласида жойлашган "Парадес Гарден". Лойиҳанинг умумий қиймати 4,8 млрд. сўм. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250,0 тонна. 20 та иш ўрни яратилган. Ер майдони 1,0 га тенг. Мазкур лойиҳа ташаббускори 2020 йил якунига қадар ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида умумий қиймати 4,5 млрд. сўмлик шундан, 300,0 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ҳисобидан коняк спирти ишлаб чиқариш ва хом ашё базасини кенгайтиришни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирган.

 

Кўрилганлар сони: 2768