Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий вилоят ҳокими К.Турсунов эрта тонгдан тегишли масъуллар билан биргаликда Навоий шаҳридаги марказий деҳқон бозорига борди.

Жараёнда бозорда нарх-навонинг асоссиз тарзда ошиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан савдо нуқталари эгалари билан бирма-бир суҳбатлашди.

Навоий шаҳар бозорларида нарх-навонинг барқарор сақланишини ташкил этиш бўйича шаҳарда тузилган махсус ишчи гуруҳи аъзоларига тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Қайд этиш керакки, вилоят ва шаҳар ҳокимининг алоҳида назорати остида шаҳар бозорларидаги нарх-наволарнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

Кўрилганлар сони: 3019