вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
05.04.2018 15:13:20
Вилоятимизда барпо этилаётган иншоотлар ҳудудларимизнинг янада обод бўлиши ва аҳолининг турмуш фаровонлигига хизмат қилмоқда.
"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси "Uzmobile" филиали Навоий ҳудудий боғламасининг янги, замонавий бинога кўчиб ўтиши халқимиз учун муносиб туҳфа бўлди.
Миллий мобиль алоқа оператори 2004 йилда ташкил топган бўлиб, CDMA 450 стандартида ўз фаолиятини бошлаган. 2013 йилга қадар туман марказларида 12 та база станцияси ўрнатилган бўлса, тармоқни кенгайтириш режасига асосан, олис чўл ҳудудларида қўшимча 14 та база станция ҳисобига аҳолини сифатли алоқа билан таъминлаш чоралари кўрилди. Бугунга келиб таянч станцияси 96 та, база станциялари 133 тага етди.
Шу ўринда айтиш жоиз, "Uzmobile" бошқа мобиль алоқа операторларидан база станцияларининг алоқа қамрови кенглиги, овоз ва интернет сифатининг юқорилиги билан ажралиб туради.
Филиал мижозлари 2004 йилда вилоят бўйича атиги 400 нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб 63 мингдан ортиқ абонентларга сифатли алоқа ва интернет хизматлари кўрсатиб келинмоқда. 4 нафар ходим билан иш бошлаган филиалда айни пайтда, 36 ишчи-ходим фаолият юритмоқда.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а