Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жа­мияти Марказий кенгаши соврини учун эркин кураш, гандбол ва стол тенниси бўйича ўқувчи-ёшлар ўртасида вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Унда 2002-2003 ҳамда 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар беллашдилар.

Мусобақалар яккакураш турла­ри­га ихтисослашти­рил­ган бола­лар ва ўсмир­лар спорт мактаби, "Кимё­гар" ўйингоҳи ҳамда На­воий шаҳридаги 7-сонли умумий ўр­та таълим мак­таби спорт залларида бў­либ ўтди. Ўйинлар қизи­қар­ли ва муросасиз кечди. Стол тенниси жамоавий учрашу­ви­да ўғил болалар ўртасида На­воий шаҳри 1-ўринни, Навбаҳор ва Кони­мех туманлари жамоа­лари эса кейинги ўринларни эгал­ладилар.

Қизлар ўртасидаги баҳс­лар­да нуроталиклар фахр­ли ўрин соҳи­би бў­лишди. Қўл тўпида Навба­ҳор, Кар­мана, Хатирчи туманлари сов­ринли ўрин­ларни қўлга киритди.

Шунингдек, эркин кураш турида Навоий шаҳри жа­моаси ғолиб деб топилди. Кейинги ўринлар хатир­чи­лик ва навбаҳорлик ўқув­чи­ларга насиб этди.

Г. ИБРАГИМОВА,

 "Ёшлик" ЖТСЖ вилоят минтақавий бўлими мутахассиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5522