Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Айни пайтда Навоий шаҳар ички иш­­лар бўлимида иш ўрганиш ама­лиё­­тини ўтаётган Ўзбекистон Рес­публикаси ИИВ Академияси тинг­лов­чилари ҳудудимиздаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида бир қа­тор мавзуларда давра суҳбатлари уюш­тириб, ўқувчи ёшлар билан фикр алмашиб келишмоқда.

Жумладан, Навоий давлат педагогика инс­титутида "Одам савдосига қарши ку­рашишда ички ишлар органларининг жа­моатчилик билан ҳамкорлиги" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ИИВ Академияси тингловчилари одам сав­доси ва унинг бугунги кундаги ҳолати, кел­­­тириб чиқарувчи сабаблар, мазкур муаммонинг олдини олиш бўйича про­фи­­лактик ишларни ташкил этиш ҳамда амалга оширишда ички ишлар идора­ла­ри­нинг вазифалари хусусида маъруза қил­дилар.

Шунингдек, давра суҳбатида ёшларни ҳозирги кунда глобал муаммога айланиб бораётган диний экстремизм ва терро­ризм каби иллатлар таъсирига тушиб қо­лишларидан сақлаш ҳамда ҳуқуқий са­вод­хонликни ошириш каби бир қатор ма­салалар ҳам муҳокама қилинди.

С. РАЗЗОҚОВ,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўқитувчиси, капитан.

Кўрилганлар сони: 6621