Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоийлик Ҳусниддин Норбеков Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтаётган мусобақада енгил атлетиканинг диск улоқтириш баҳсларида иштирок этиб, 53 метр 84 сантиметр натижа қайд этди ва биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек,тажрибали спортчимиз ядро улоқтиришда ҳам совриндорлар сафидан жой олиб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳ­намолигида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жисмоний имконияти чекланган ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида паралимпия ҳаракатини ривожлантириш орқали жамиятга фаол интеграциялашувини таъминлаш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида ёшларимиз нуфузли халқаро мусобақаларда, Паралимпия ва Параосиё ўйинларида юқори натижаларга эришмоқда. 
1987 йилда Кармана туманида таваллуд топган Ҳ.Норбеков мана олти йилдирки, “Кимёгар” спорт мажмуасида мураббий Игорь Шишков қўл остида шуғулланиб келаяпти.
– Шогирдимнинг Инчеон шаҳрида қўлга киритган мувафаққиятларини эшитиб, хурсанд бўлдим, – дейди Игорь Геннадьевич. – У Хитойда бўлиб ўтган шундай мусобақада ҳам фаол иштирок этиб, 2-ўринга сазовор бўлган эди. Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси вилоят бўлими раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ва кўрсатилаётган эътибор, қолаверса, Ҳусниддиннинг ўз устида тинмай ишлаганлиги, машғулотларда кўрсатмаларимга тўлиқ амал қилган­ли­ги бугун ўз самарасини берди, деб ўйлайман. 
Бу галги мусобақада Ҳус­ниддин мақсадига етиб, Параосиё ўйин­­ла­рининг чемпиони деган номни қўлга киритди. Энди у 2016 йилда бра­зи­лиянинг Рио-де-Жанейро шаҳ­ри­да бўлиб ўтадиган XV Паралимпия ўйин­ларига тайёргарликни янада кучайтиради.
Айни кунларда Инчеон шаҳрида қитъ­амизнинг 42 давлатидан 4 минг­дан зиёд спортчи иштирокида ўтка­зилаётган Параосиё ўйинларида 27 нафар паралимпиячимиз спортнинг енгил атлетика, дзюдо, сузиш, ўқ отиш турлари бўйича мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қил­моқ­да. 
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда делегациямиз ҳисобида 20та олтин, 4та кумуш ва 5та бронза медали мавжуд ва умумжамоа ҳисобида 5-ўринни банд қилиб туришибди.

Азиз АҲМЕДОВ, шаҳар ҳокимлиги мутахассиси.

Кўрилганлар сони: 6964