Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бепоён Қизилқум саҳроси бағридаги Зарафшон, Учқудуқ шаҳарлари бу ергабиринчи бор ташриф буюрган киши учун эртакнамо бир манзил каби кўринади. Тўғрида,юзлаб километрлар чўл ичкарилайсан-у, кейин бирдан қаршингда баланд-баландиморатлар, гавжум бозорлар-у, кўча тўла машиналар оқими гавдаланади.

 

Аслида эса бу мўъ­жи­залар ушбу шаҳар­ларда истиқомат қила­ётган турли миллатва­килларининг йиллар давомидаги машаққат­ли меҳнати, яратув­чан­­лиги натижасидабарпо этилган.  

"Қизилқум жавоҳи­ри" дея эътироф этил­ган Учқудуқнинг қиёфа­си ҳам ўтган 23 йилдаво­мида тубдан ўз­гар­ди. Туман маркази­дан тор­тиб чекка овул­ларгача аҳолинингяшаш ша­роит­лари юк­салди, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оши­рил­ди.Айни пайтда Учқудуқ нафақат кончи­лар шаҳ­ри, балки бу ерда са­ноатнинг бошқа соҳа­лари, тадбиркор­лик, миллий ҳунар­манд­чи­лик, касаначи­лик, аҳо­лига сервис хиз­матикўрсатиш ри­вож­ланиб бораяпти. Туманнинг жорий ярим йиллик иж­тимоий-иқти­содийюкса­лиш якунла­рига эъти­бор қаратади­ган бўлсак, бу фикрлар­га яна­да ойдинликкирит­ган бўламиз. Хусусан, ушбу даврда саноат маҳсулот­лари ишлаб чиқариш 12,2 фо­изга, шундан ҳудудий саноат маҳсу­лот­лари ишлаб чиқа­риш 12,5 фо­изга, истеъ­молтовар­ла­рини иш­лаб чиқа­риш 7,7 фо­из­га, чакана савдо ай­лан­маси 13,2 фоизга, хиз­матлар ҳаж­ми 13,6 фо­изга, ялпи қиш­лоқ хў­жа­лиги маҳ­су­лоти иш­лаб чиқа­риш 5,7 фоизга ўсишига эри­шилди.

Туманда 2014 йилга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида 2,9 миллиард сўмлик инвестиция ва кредитлар жалб этилганлиги нати­жасида 28 та янги ишлаб чиқариш ва 72 та сервис объекти фойдала­ниш­га топширилди. Натижада 164 та янги иш ўрни яратилди. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, саноат йўна­лишида тасдиқланган мақсадли дастурлар доирасида ўтган олти ой мобайнида режалаш­тирилган 9 та лойиҳа ишга туши­рилди. Тузни қай­та ишлаш, био­гомс ишлаб чиқариш йўналиши­даги яна 4 та лойиҳа фой­даланишга топшириш арафасида турибди.

"Coғлом бола йили" давлат дас­турида белгиланган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқ­да ва ушбу мақсадлар учун қарийб 4,6 миллиард сўм йўналтирилиб, туманда дастурнинг бажарилиши 70,3 фоизга  уддаланди.

Янги иш ўринларини ташкил этиш дастурининг ижроси юзаси­дан бугунгача 1274 та иш ўрни яра­тил­ди. Бу, албатта, аҳолининг банд­лигини таъминлаш билан бирга, уларнинг доимий иш ўринларига ҳамда узлуксиз даромадга эга бў­лишларида аҳамиятга эга.

Шу ўрин­да яна бир муҳим масала — ижти­моий соҳа объектлари, иқ­тисо­диёт тармоқларини куз-қиш мав­сумида барқарор иш­лаш­и учун асо­сий турдаги ёқилғи-энергетика ресурс­лари билан таъмин­лаш бугунги куннинг долзарб мав­зусига айланганини алоҳида таъ­кидлаш лозим. Ушбу тадбирлар доирасида бугунги кунга қадар ту­ман бўйича мукаммал таъ­мирла­ниши режа­лаш­­ти­­рилган ис­сиқ­лик, сув, электр тар­моқлари ҳамда транс­форматор пунктларида 50 фоиздан ортиқ иш­лар бажарил­ди. Кўмир, суюлтирил­ган газ, мазут ва техник туз жамға­риш бўйича иш­лар давом эттирил­моқда. Туман­нинг олис ва чўл ҳудуд­ларида жой­лашган, табиий газ етиб бориши қийин бўл­ган қишлоқлар аҳолиси­ни, шу­нинг­дек, ушбу ҳудуд­лардаги ижтимоий соҳа объектла­ри­ни муқо­бил ёқилғи билан таъ­мин­лаб бо­риш мақсадида жами 1435,8 тонна кўмир ёқилғиси жамға­риш режа­лаш­ти­рилган.     

Мустақиллигимизнинг 23 йиллик байрамини учқудуқликлар катта кўтаринкилик билан қаршиламоқда. Ушбу тантаналар муносабати билан туман бозорларида арзонлашти­рилган қишлоқ хўжалиги маҳсу­лот­лари ярмаркаси ташкил этилган. Бундан ташқари, тегишли ташки­лот­лар ҳамкорлигида барча ҳудудларда давра суҳбатлари, учрашувлар ҳам­да байрам тадбирлари ўтказилмоқ­да. Байрам арафасида ёлғиз кекса­лар ҳолидан хабар олинмоқда, кам таъминланган оилаларни моддий рағбатлантириш борасида ишлар олиб борилаяпти. Қувонарлиси, бир қанча ижтимоий-иқтисодий объект­лар фойдаланишга топширилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мум­кинки, истиқлол бизга яратувчанлик, кенг бунёдкорлик эшикларини очиб берди. Бугунги барча ўзгаришлар кишиларимиз ғайрат-шижоатининг, миллийлик ва замонавийлик уйғун­лигидаги турмушимизнинг рамзи бўлиб тарихга муҳрланмоқда.

Кўрилганлар сони: 7002