Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бу йил мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён — сайлов кампанияси бўлиб ўтади. Бу муҳим сиёсий жараёнда халқимиз ўзининг фаоллигини намоён этиб, ишончли номзодларни қўллаб-қувватлашга ҳар томонлама пухта ҳозирлик билан келмоқда. Жойларда ўтказилаётган учрашувлар, суҳбат ва семинарлар ҳам ана шу муҳим жараённинг мазмун-моҳиятини фуқаролар онгига етказишга қаратилаётир.

Мен ҳам халқимизнинг ишончли вакили сифатида ўтган ҳи­со­бот даврида сайловчиларнинг талаб ва истаклари асосида фаолият юритиб келмоқдаман.

Бугунги кунда "Лоппи қиёт" сайлов округи ҳудудида 2 та МФЙ, 6 та қишлоқда 5665 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳу­­­дудда пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган 8 та, боғдорчилик бўйича 3 та ва 1 та чорвачилик, 1 та парран­да­чи­лик йўналиши­да­ги фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. Айни пишиқчилик даврида ҳудуддаги Хўжақул эшон бозорида озиқ-овқат, қиш­лоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари нар­хини бир меъ­ёр­­да ушлаб туришга эришдик. Бунда маҳал­лий ҳокимият, кенг жа­моатчилик ва ишлаб чиқарувчиларнинг хизматлари катта бўл­ди. Фермер хўжаликлари, қайта ишловчи корхоналар ва деҳқон бозорлари ўртасида маҳсулот етказиб бе­риш бўйича ту­зилган шартномалар катта роль ўйнади.

Юртбошимизнинг моллар зотини яхшилаш билан чорва маҳ­сулдорлигини оширишга қаратилган 842-сонли қарори ижро­сини таъминлаш мақсадида сунъий қочириш йўлга қўйилди. Шу йилнинг ўзида  4 та кам таъминланган оиланинг ҳар бирига фермер хўжаликлари ҳомийлигида  бир бошдан йирик шохли мол берилди.

Ободонлаштириш, халқимиз турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар ҳам жадал амалга оширила­яп­ти. Лойиҳа қиймати қарийб 2,3 миллиард сўм бўлган "Ис­тиқлол" МФЙнинг янги биноси ва маҳалла гузари ҳадемай фойдаланишга топширилади. Айни пайтда бу ерда сўнгги пар­дозлаш ишлари олиб борилаётир. "Икром карвон" ва "Ис­тиқлол" маҳалласини иккига бўлиб ўтган Кўксарой сойининг 1,7 километрузунликдаги қисми тозаланиб, сув йўллари очил­­ди, тошқинларнинг олди олинди. Тошқулоқ қишлоғидан ўт­ган 2,3 километр йўлга тош тўкилди. 45-умумий ўрта таъ­лим мактабига олиб борадиган бир километр масофадаги ички йўлга асфальт ётқизилди.

Ҳисобот даврида фуқаролардан оилавий масалаларга таал­луқли 16 та, сув таъминоти бўйича 7 та, ишга жойлаштириш юза­сидан 6 та, газ таъминоти бўйича 20 та ҳамда ҳар хил ма­­са­лаларга тегишли 7 та ёзма ва оғзаки мурожаатлар қабул қилинди. Бу масалалар ваколатли идора ва ташкилотлар, ма­ҳалла фаоллари, аҳоли билан ҳамкорликда жойида ҳал этилди.

Томорқа маданиятини ошириш, ердан унумли фойдаланиш­ни тарғиб қилиш мақсадида аҳоли ўртасида мунтазам ту­шун­ти­риш ишлари, учрашувлар, суҳбатлар ўтказиб ке­лин­моқда.

Албатта, ҳамкорликдаги бу саъй-ҳаракатларимиз келгуси та­раққиётимизни белгилаб, турмушимиз фаровонлигини оши­ришга хизмат қилади.

Нормурод ХОЛМОНОВ,

халқ депутатлари Хатирчи туман

Кенгашининг депутати.

Кўрилганлар сони: 7234