Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Навоий вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари инспекторлари томонидан тўқсонбости экинларни ўз вақтида кечиктирмай экиш бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Қизилтепа туманида ҳам боғ-ток орасига пиёз, саримсоқпиёз экиш ишлари баъзи фермер хўжаликларда якунланган бўлса, айримларида давом этмоқда. Туманда 2021 йил ҳосили учун 2020 йилнинг август-сентябрь ойларида 56 гектар пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости усулида 471 гектар, жами 252 та фермер хўжаликларининг 527 гектар майдонга сабзавот экилиши режалаштирилган.

Навбаҳор туманида ҳам боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари “Навбаҳор агро инсвест”, “Рўзи биби Али қизи”, “Умид Азиз боғи”, “Холиқул Мирзо” ва бошқаларида пиёз экилган бўлса, саримсоқпиёз учун ер тайёрланмаган, айримларида уруғ келтирилган бўлса-да, экиш ишлари орқага суриб келинган. Бугунги кунга келиб мазкур фермерлар ҳам экиш тадбирларига қизғин киришилган.

 

Кўрилганлар сони: 511