Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқимизнинг бағрикенглик, самимийлик, меҳмондўстлик, ўзаро ишонч, қавму қардошлик, тенглик каби ўлмас анъаналаримиз бор. Бу жиҳатлар Бош Қомусимизда, қонунларимизда ҳам ўз аксини топган. Узоқни кўзлаган ислоҳотларимиз боис, мамлакатимизда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув, ўзаро ҳамжиҳатликда Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Жорий йилнинг 25-27 май кун­лари ви­лоятимизда бўлиб ўтган рес­пуб­лика дўст­лик ва маданият фести­ва­ли миллий маданий мар­казларни бир маслак, бир шиор ос­тида бир­лаштирди: "Ўзбекистон — умумий уйимиз!"

Конимех, Учқудуқ, Томди туман­лари, За­рафшон, Навоий шаҳар­лари ма­да­ният саройларида бў­либ ўтган тантанали кечалар "Ин­сон ман­фаатлари — улуғ қад­­рият" номли кўр­­газма билан очилди. "Бу му­қад­дас Ватанда азиздир инсон!" ҳам­да "Миллатлараро то­тувлик ва диний бағрикенглик — барқарорлик омили" мав­­зусидаги давра суҳбатлари, "Ўз­бе­кистон — умумий уйимиз" мав­зу­сида турли миллат вакиллари иш­ти­рокидаги кон­церт дастурлари Ватани­миз­нинг тинч ке­лажаги, халқимизнинг бахт­ли, фаровон кун­ларининг шукронаси сифатида эсда қоларли, таассуротларга бой бўлди. "Ширин", "Фарҳод" маданият саройи­нинг "Счастливое детство", "Род­ние ис­токи", "Соната" каби гуруҳлари чиқиш­лари, фольклор жамоалари то­мо­нидан турли тилларда янграган қўшиқлар иш­ти­рокчиларга завқ бағишлади. Унда рес­публикадан ташриф буюрган меҳ­монлар, миллий маданий марказлар ва­киллари, вилоят ҳокимлиги ва мута­сад­ди ташки­лот­­лар иштирок этди.

— Бу йил республика рус ва қозоқ мил­лий маданий марказларининг 25 йиллик тўйи нишонланаяпти, — дейди Респуб­ли­ка байнал­милал мада­ният мар­кази раҳ­бар ўрин­бо­сари С. Ми­ро­нов. — Сана муносабати би­лан жойларда ташкил этил­­ган фестиваллар, кўп миллатли хал­қимиз орасидаги меҳр-оқи­бат, қардош­лик муно­са­бат­ларини мустаҳкам­лаш­да, шу юрт учун бир жону бир тан бўлиб яшаш­­­га хизмат қилаёт­гани қуво­нарли. 

Бирдамлик, тинчлик ва фаровонлик юр­тимиз­нинг азиз неъмат­лари­дир. Бу бой­ликни асраш эса ҳар бир инсоннинг бур­чи, вазифаси. Ўтка­зилган тадбирлар ана шу мақсадларни илгари сургани билан аҳа­мият­ли бўлди.

Ҳ. ҲИКМАТОВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5868