Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

21–22 сентябрь кунлари Ўзбекистонда ўтаётган ICT Week АКТ ҳафталиги доирасида Халқаро электр алоқа иттифоқининг АКТ инновацион технологиялари бўйича семинари бўлиб ўтди. Унда «Unicon.uz» мутахассислари фаол қатнашди, деб хабар беради «UzInfocom.uz».

Иттифоқ жорий йилда Тошкентда иккинчи семинарини ўтказмоқда. Ташкилот вакили Чхе Суб Ли семинарда чиқиш қилди.

Семинар ишида Иттифоқ лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси Денис Андреев, «Ростелеком»нинг Иттифоқдаги вакили Алексей Бородин ва бошқалар иштирок этди. Шунингдек, тадбирда республика илмий ва таълим муассасалари ходимлари, операторлар ва телекоммуникация воситалари ишлаб чиқарувчилари вакиллари қатнашди.

Семинарда 5G технологиялари имкониятлари, буюмлар интернетининг ривожланиш истиқболлари, учувчисиз ҳаракатланувчи техник воситалар негизидаги тармоқлар, тактил интернет, «тўлдирилган реаллик» ва «ақлли шаҳарлар» концепцияларини жорий этишдаги муваффақиятлар ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

«Unicon.uz» вакили Р.Р.Муслимов семинарда чиқиш қилиб, NGN технологияларини Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларига жорий этиш тажрибаси билан ўртоқлашди.

Тадбир якунида меҳмонлар ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 6181