Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида яна 2 нафар, жами 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Андижон вилоятидан. Улардан 4 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари Россиядан, яна 1 нафари Тожикистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 5 нафари эркак, 1 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 72 ёшда бўлса, энг ёши 4 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 5 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, 1 нафари Россиядан, 3 нафари Қозоғистондан, яна бир нафари эса Дубай-Тошкент чартер рейси билан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, улар Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, Тожикистон Республикасидан 1 нафардан фуқарони ташкил қилади.. Улар орасида энг ёши каттаси 47 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёшда. Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар 628 нафар етди.  
Сурхондарёда тузалганларнинг 2 нафари ҳам (49 ёшли эркак Жарқўрғон туманидан, 33 ёшли эркак Ангор туманидан) ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 40 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2010 нафарни ташкил этмоқда.

Кўрилганлар сони: 183