Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Тил билганга...

30.08.2016 20:44:36


Юртимизда хорижий тилларни, айниқса, инглиз тилини ўрганишга бўлган талаб кун сайин ошиб бормоқда. Ўқувчиларга ҳар бир ўтилаётган янги мавзуни қандай усулда етказиб бериш ва уларда кенг маънода тушунча ҳосил қилиш ўқитувчининг вазифасидир. 

Хорижий тилни ўрганиш ҳам, ўргатиш ҳам бироз му­раккаб жараён. Шу боис, ўқувчилар тилни пухта ўз­лаш­­­тириши учун ўқитувчи илғор усул ва замонавий пе­даго­гика технологияларидан фой­даланиши, қизиқарли ўйин ва интерфаол усуллар­ни қўллаши зарур. Шунда ўқув­чининг дарсдаги зери­ки­ши ва тил ўрганишга бўл­ган иштиёқнинг сўниши ка­би ҳолатларнинг олди олинади.

Масалан, "Find the word" ("Сўзни топ") машқини олай­лик. Бунда ўқитувчи қоғозчаларга биттадан сўз ёзиб, партанинг устига тес­кари қилиб қўяди. Ўқувчи­лар қоғозчадаги сўзни ўр­тоқ­ла­ри­га кўрсатмасдан таъриф­лайди. Билимдон тенг­доши таърифлаган сўз­ни топиши керак бўлади. Бу машғулот дарсда ўқувчининг зе­ри­киб қолмаслигига ва тил ўрга­нишига бўл­ган иштиёқ­нинг ўси­шига хиз­мат қила­ди.

"Remember and continue" ("Ёдда тут ва давом эт") ўйи­нида биринчи ўқув­чи битта гап айтади ва кейин­ги ўр­тоғи уни так­рорлай­ди. Гап­ни ўзи давом этти­ра­ди. Учинчи ўқувчи ҳам иккита ўртоғининг гапини такрор­лайди ва ўзи ҳам бит­та гап айтади. Ўйин шу тариқа да­вом этади. Тўхтаб қолган ўқув­чи ўйинни тарк этади. Охи­ри­да қолган ўқув­чи ғо­либ, деб топилади ва рағ­бат­­лантирилади. Бу ўйин ўқувчи­ларнинг хо­тирасини мус­таҳ­кам­лайди ва гаплар­ни бир-бирига боғлашни ўр­гатади.

Шу каби машғулотларни дарсда қўллаш жараённинг қизиқарли бўлишини, ўқув­чи­лар­нинг чет тилида ўз фик­рини мустақил баён этишга бўлган иштиёқини ўстири­ши, педагог фаолиятидаги самара­дорликни ошириши, шубҳасиз.

Ирода БЎРИЕВА,

педагог.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6903