Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Душанбадан барча мактабларда навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Шунингдек, ўқитувчилар ҳам методик юкламаларини онлайн, яъни масофадан туриб амалга ошириши белгиланди.
Ўқувчилар хавфсизлигини таътил давомида ҳам таъминлашга эътибор қаратиш зарур.
Таътил вақтида 1-синфдан 11-синфгача барча фанлардан ўзбек ва рус тилларида миллий телерадиокомпания каналларида дарслар эфирга узатилади. Учта каналда эфирга узатиладиган эфирларнинг тўлиқ рўйхати Халқ таълими вазирлигининг расмий сайти www.uzedu.uz ҳамда телеграм каналида берилади.
Kundalik.com сайти орқали ўқувчилар электрон равишда баҳоланиб боради. Kitob.uz сайтида китобларнинг аудио версияларидан фойдаланган ҳолда дарсдан ташқари ўқиш имкони мавжуд. Шунингдек, ўғил-қизлар Edumarket.uz таълимий ўйинлар ёрдамида ўз билимини мустаҳкамлаб бориши мумкин.

Кўрилганлар сони: 3158