Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳокимлигида одам савдосига қар­ши курашиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, чет давлатларга чиқиб кетган ва қайтиб келган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар муҳокамасига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими, Одам савдо­сига қарши курашиш бў­йича вилоят ҳуду­дий Идоралараро комис­сия­си раиси Э. Турди­мов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда фуқароларнинг чет дав­латларга иш ахта­риб кетиш ҳолатлари тобора кўпайганини таъкидлади.

Ачинарлиси, ўтган беш ой давомида ви­лоятимиздан чет элга кетиб, қайтганлар ора­сида ОИВ, сил, захм ка­би юқумли касал­лик­ларга чалинганлар борлиги аниқланган, 5 нафар шахс бегона юртларда вафот эт­ган. Энг ташвишла­нар­лиси, баъзи шахс­лар мўмай даромад излаб хориж­га кетиб, у ёқда ўзлари билиб-билмай, диний экс­тре­мистик та­шки­лот­лар таъсирига ту­шиб қолмоқда.

Йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармаси, меҳнат ва аҳо­лини ижтимоий муҳо­фа­за қилиш бош бош­қармаси ва "Ма­ҳалла" хай­рия жамоат фонди­нинг вилоят бў­лими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган­лари одам сав­до­сига қарши кура­шиш бора­сида талаб дара­жа­си­да иш олиб борма­ёт­га­ни, жумла­дан, чет эл­га кетганлар ўз вақти­да рўйхатга олин­маёт­гани, қайтиб кел­ган­ларни тиббий кў­рик­дан ўтказиш ва банд­ли­гини таъмин­лаш ма­­салаларига эъти­­бор­сизлик билан қа­ра­лаётгани қайд этил­ди.

Якунда аниқланган камчиликларни бар­та­раф этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Х. САФАРОВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz 

Кўрилганлар сони: 7631