Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар жараёнида танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг мезонига айланган экан, бу омил мамлакатимизда инсон манфаатларига ҳар жабҳада эътибор кучаяётганлигини ҳам кўрсатмоқда.             

Президентимизнинг турли йиғилиш­лар­даги маърузалари ҳамда вилоятларга таш­рифи чоғида билдираётган фикр­лари­ни чуқур англаган ҳолда биз ҳам Қизил­тепа туманидаги "Зарафшон" бўрдоқи­чи­лик МЧЖда бир қатор ишларни олиб бор­моқдамиз. 100 нафардан ортиқ ходим меҳ­нат қилаёт­ган корхонамиз нафақат чорва­чилик, бал­ки деҳқончилик, асаларичилик, балиқчи­лик йўналишларида ҳам иш олиб боради. Айни пайтда 6345 бош майда шох­ли мол ҳам­да 505 бош қорамол бўрдоқига бо­қил­моқда. Ҳар йили 50-60 тоннагача гўшт маҳсулотларини қайта ишлаб, халқи­миз да­стурхонига туҳфа этаяпмиз. Ўртачўл ҳу­дудининг тасарруфимиздаги 300 гектар экин майдонидан ҳам самарали фойдала­ниб, унинг 100 гектарида беда, 200 гектар майдонида арпа етиштирилади. Ўриб олин­­ган арпа майдонларига такрорий экин сифатида экилаётган шолидан йилига 50 тоннагача, шунингдек, сабзи, шолғом ва бош­қа сабзавот экинларидан ҳам мўл ҳо­сил олинмоқда. Шу билан биргаликда, жа­миятимиздаги мавжуд 30 та асалари оила­­сидан йилига 600 килограмм асал, битта балиқ ҳавзасида 3 тоннагача балиқ маҳсулоти етиштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Жорий йилда фао­лия­ти­мизда янги тармоқ — иссиқхоначиликни ташкил қилишни режалаштирдик. Жумла­дан, 50 сотих майдонга эга янги иссиқхона барпо этилади. Натижада қиш ойларида ҳам помидор, бодринг етиштириш имкони пайдо бўлади. Умуман олганда, ишчи-хо­димларимиз томонидан фидойилик, катта масъулият билан меҳнат қилинаётгани кор­хонамизда барча йўналишларда та­рақ­қиётга, юксалишга эришишда муҳим аҳа­мият касб этмоқда.

Бугунги кунда барқарор фаолият юри­тиш­­га эришиш осон кечгани йўқ, ал­бат­та. Аввало, юртимизда тадбиркорлар учун яра­­тилган имкониятлардан кенг фойдала­ниб, ҳар доим жавобгарлик ҳисси билан ишлаш орқали ана шу даражага эришдик. Биз бугунги ютуқларимиз билангина чек­ланиб қолмаймиз, албатта. Ҳали олдимиз­да ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар ҳам кўп. Соҳага кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборга жавобан янада масъулият билан ишлашни юксак ватанпарварлик бур­­чимиз, деб биламиз.

Азамат НАБИЕВ,

МЧЖ раиси.

Кўрилганлар сони: 6562