Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Республикада пиллачиликни ри­вожлантириш, ипак қуртини парвариш қи­лиш ва пилла етиштириш жа­раёнларини узлуксиз та­ко­мил­­лаштириш, пилла, хом ипак, ипак калава ишлаб чи­қариш ва уларни чуқур қайта ишлашнинг самарали усул­лари­ни кенг жорий этиш мақ­садида жорий йил 29 март куни Ўзбекистон Рес­публика­си Президентининг "Ўзбек­ипак­саноат" уюшмаси фао­лия­­тини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қа­рори қабул қилинган эди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан бу йил би­ринчи маротаба республика­мизда, замонавий техноло­гия­лар асосида такрорий пилла етиштириш режалашти­рил­ган. Бунинг учун чет элдан 10 ярим минг қути ипак қурти кел­тирилиб, жонлантирилди ва қурт боқувчиларга тар­қа­тиш учун тайёр ҳолатга кел­ти­рилди. Таъкидлаш лозимки, так­рорий қурт боқишдан 420 тоннадан ортиқ пилла етиш­тириш мўлжалланмоқда.

Вилоятимиз туманларида эса 300 қути так­ро­рий ипак қурти пар­варишланиб, пиро­вар­дида 12 тонна пилла хом ашёси етиш­тириш белги­лан­ган.

Айни даврда мав­сумни уюш­қоқлик билан ўтка­зиш, ипак қурти боқувчиларга шарт-шароит яратиш куннинг энг муҳим масаласи бўлиб ту­рибди. Улардан бири қайта ишлаш корхоналари билан тўғ­ридан-тўғри ипак қурти бо­қувчи аҳоли ёки звенолар би­лан ички меҳнат шартнома­ларини тузиш орқали пилла хом ашёси етиштирилади. На­тижада ипак қурти боқувчи­нинг манфаатдорлиги ошади ва ишга бўлган муносабати тубдан ўзгаради.

Такрорий пилла етиштириш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишни таъминлаш мақ­са­дида вилоят ва туманларда иш­чи гуруҳлари ташкил этил­­­ган. Уларнинг бевосита кў­маги билан шу ойнинг 8 сана­сидан қурт тарқатиш ишлари бошланади. Пилла етишти­ришда қурт боқув­чиларга аванс ва тўлиқ яку­ний маб­лағларни тўлаб бе­риш чора­лари кўрилмоқда.

Ўйлаймизки, меҳнаткаш хал­қимиз иқтисодиёти­мизнинг му­ҳим бўғини ҳисобланган бу со­ҳанинг янги йўналиши ри­во­жи­га ҳам салмоқли ҳисса қўша­ди.

Олим ЖАЛИЛОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5821