Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда келажагимиз эгаларининг бахтли болалик даврини суриб, жисмонан бақувват, ақлан етук вояга етишлари, ўз қобилият ва истеъдодларини тўла намоён этишлари учун барча шароит ва имкониятлар яратилган...

Навоий шаҳар ҳокимлиги та­шаб­буси билан Уй-жой ва ётоқ­хо­на­лар­дан фойдаланиш бошқар­масида ётоқхоналарда яшаётган, оромгоҳ­ларга жалб этилмаган бо­лаларга қулай шарт-шароит яра­тиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, вояга етмаганлар ўрта­сида ҳу­қуқбузарликларнинг олди­ни олиш мақсадида ташкил этил­ган "Тафак­кур майдончаси" боғи­нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокимлиги, "Кимёгар" маҳалласи вакиллари, кенг жа­моат­чилик ва ОАВ ходимлари иштирок этган шодиёнада шаҳар маданият бўлими ҳаваскор хонан­далари ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар барчага манзур бўл­ди. Арғувон дарахтлар қуюқ соя ташлаб турган кенг майдонда болалар учун турли хил аттрак­ци­онлар: арғимчоқ ва сирпанчиқлар, оқ ва қора рангга бўялган чоғлик­кина шахмат супачаси муҳайё этилган. "Тўра", "от", "руҳ", "фар­зин",  "шоҳ", "пиёда"лар шаклида­ги улкан, аммо вазни енгил шах­мат тошларини тафаккурини бир нуқтага жамлаб, моҳирона ол­динга сураётган болакайларнинг хатти-ҳаракати тўпланганларда завқ уйғотди.

5-ётоқхонадан бошланган  ушбу хайрли ташаббус энди шаҳар­даги барча уй-жойлар ва ётоқхо­наларга кўчади. Бу жойларда ҳам "Тафаккур майдончаси" боғлари очилиб, ўғил ва қизлар яйраб дам оладиган масканларга айланади.

ХУШНУД.

Ж. ШУҲРАТОВ олган сурат.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6057