Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Тадбиркорлик том маънода элимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратиш, экспорт, импорт фаолиятини амалга оширишда муҳим роль ўйнаётган соҳага айланди. Тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча" тамойилининг жорий этилгани эса замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматлари кўрсатиш сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан ошириш ва шаффофлигини таъминлашга замин яратди.

Нурота туманида жорий йилнинг биринчи ярим йил­лигида рўйхатдан ўтиб, фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари сони 1178 тани ташкил эт­ди. Улардан 661 таси якка тартибдаги тад­бир­кор­­лик субъекти, 517 таси юридик мақомга эга бўл­ган кичик бизнес субъекти ҳисобланади. Бунинг на­тижасида янги иш ўринлари очилиб, аҳолини иш би­лан таъ­минлаш, яшаш шароитини яхшилашга кенг йўл очиб берилди.

Қувонарли томони, ҳунармандчилик, савдо, сер­вис ва ишлаб чиқариш йўналишида ўзини синаётган ишбилармонларнинг кўпчилиги ёшлардир.

— Коллежни битириб, имтиёзли банк кредити кў­ма­гида ўз бизнесимни йўлга қўйдим, — дейди Гул­ни­гор Баҳронова. — Ҳайвонлар терисига ишланган миниатюра асар­ларини тўқиш, тикиш ва чизиш би­лан шуғуллана­яп­миз. Бу янгича қўл меҳнати бўлиб, асо­сан сайёҳлар учун мўлжалланган. Келгусида ишим­­ни ривожлан­ти­риб, хорижий ҳамкорлар то­пишни, экспортга ўз улу­шим­ни қўшишни ният қилганман.

Бизнес лойиҳалари асосида тадбиркорлар сафига кириб бораётган бундай ёшлар сони туманда 100 на­­фардан ортиқни ташкил этади. Муҳими, катта ре­­жалар, улкан мақсадлар ва ишонч билан олдинга таш­ланган қадам улкан натижаларга эришиш учун им­кониятлар яратади.

Ҳилола ИСМАТОВА.

Кўрилганлар сони: 5227