Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳрида ўт ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон Республикаси "Динамо" ЖТСЖ чемпионати бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ, вилоятлар ИИБ ЁХБлари терма жамоалари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби терма жамоалари маҳорат ва билимларини синовдан ўтказишди. 

Кўтаринки кайфиятда бошланган му­со­ба­қа­да жамоалар таркибидаги ҳар саккиз на­фар иш­ти­рокчи белгиланган шартлар бўйича эпчил ҳам­да тезкорликларини намойиш қилишди. Му­собақанинг биринчи куни "Ёш­лар" спорт маж­муасида қат­наш­чилар 100 метр­га тўсиқлар оша югуриш бел­лашувла­ри­ни бошлаб юбо­ришди. Қизғин кечган шартда Тошкент вилояти ИИБ ЁХБ терма жамоасидан Р. Солиев шах­сий ҳисобда барча рақиб­лари­ни ортда қолдирган бўл­­са, ундан кейинги ўрин­ларни андижонлик О. Маҳ­камов ҳамда Қорақалпоғистон Респуб­ли­каси ИИВ ЁХБ терма жамоасидан П. Ураз­баев­лар забт этиш­ди. Айнан шу шарт бўйича умум­жамоа ҳи­собида ғолибликни андижонликлар эгал­­лади. 2-ўрин НКМК ЁХТБ, 3-ўрин эса ви­лоя­тимиз ИИБ ЁХБ терма жамоасига насиб этди. Кун­нинг ик­кинчи ярмида спорт­чилар ёнғин ўчи­риш эста­фе­­таси бўйича куч синашдилар. Ҳар бир ёнғин ўчирувчидан тезлик, ақл ва чақ­қон­­ликни талаб қи­ладига эстафетада Бухоро, Қаш­қадарё ви­лоятлари ИИБ ЁХБ терма жа­моалари ҳамда Ўз­бекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсиз­ли­ги олий техник мак­таби вакиллари фахрли ўрин­­ларга лойиқ, деб топилди.

Умуман олганда, ҳар бир жамоанинг чем­­­пио­­натга юксак даражада тайёр­гар­лик кўр­гани маъ­лум бўлди. Айниқса, ви­­лояти­миз ИИБ ЁХБ жа­моаси бу борада рақиб­лари­дан ус­тун­ли­гини на­мо­йиш этишди. Ху­сусан, му­собақанинг иккинчи куни вилоят ИИБ ЁХБ спорт май­до­нида ишғол қи­лиш нарвонида ўқув ми­но­ра­сининг 4-қаватига кўтарилиш бў­йича спорт­­чилар белла­шиш­ди. Ун­да шахсий ҳи­­собда НКМК ЁХТБ тер­ма жа­моа­сидан М. Пар­монов 1-ўринга ло­йиқ топилган бўл­­са, умум­жамоа ҳи­со­бидаги ғолиб­лик­ка эса ви­­лоя­тимиз ИИБ ЁХБ терма жа­моаси сазовор бўл­ди. Шунингдек, "Кимё­­гар" ўйингоҳида бў­либ ўт­ган жан­говар ёйилиш тури бўйича ҳам ва­кил­­ларимиз барча жа­моаларни ортда қол­­дирди. 

— Ўт ўчирувчилар маҳоратини, жис­мо­ний са­лоҳиятини оширишда, касбига қизи­қиш уй­ғо­тишда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган бу каби му­соба­қа­лар­нинг аҳамияти катта, — дейди биз билан суҳ­батда вилоят ИИБ ЁХБ 2-ҲЁХО ва 3-ҲЁХҚ бў­лин­маси командири, тер­ма жамоа мураб­би­йи Азиз Амонов. — Бу са­фарги чемпионатда ҳам спортчи­лари­миз катта иш­тиёқ билан қат­нашишди ва улар­нинг пухта тай­ёргарлиги кў­рин­ганидан хурсандмиз.

Чемпионат якунида вилоятимиз ИИБ ЁХБ тер­ма жамоаси ғолибликни қўлга ки­рит­ди. 2-ўрин НКМК ЁХТБга, 3-ўрин эса бухо­ро­­ликлар жа­моа­сига насиб этди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва соврин­дор­лар дип­лом ҳамда эсдалик совғалари би­лан тақ­дир­ланди.

Зулфия БОБОЕВА.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6283