Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ҳамда "Ёз-2017" мавсумини мазмунли ўтказиш мақсадида сузиш бўйича спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган БЎСМда мактаб очиқ биринчилиги ўтказилди.  

Мусобақа 2003-2004, 2005-2006, 2007 ва ундан кичик ёшда туғилган ёш сузувчилар ўртасида бўлиб ўтди. Унда "Дельфин" сузиш ҳавзаси жамоаси ҳамда Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа туманлари болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидан 140 нафарга яқин спортчи баҳс олиб борди.

2003-2004 йилларда туғилганлар ўртасида 200 метр­га эркин усулда ва аралаш сузишда ССТ ИБЎСМ жамоасидан А. Абдуҳакимов 1-, Ж. Саъдул­лаев 2-ўрин­ни эгаллади. Қизлардан Б. Зайнутдинова тенг­сиз бўл­са, 2-ўрин "Дельфин" су­зиш ҳавзасидан Ш. Нар­зул­лаевага насиб этди. Шунингдек, 50 метр масо­фага дель­фин усулда, 100 метрга брасс, чалқан­ча, 200 метрга эркин усулда су­зиш баҳсларида шуғул­ланув­чиларимиздан С. Салиев, М. Суюнбоев, Ш. Баҳ­рид­ди­­нов, С. Салиевлар фахрли ўринларни эгаллашди.

2005-2006 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ш. Шоназарова, "Дельфин" сузиш ҳавзаси жамоасидан Ш. Олимжонова, Ш. Юлдошовалар фахр­ли ўринлар соҳиби бўлишди. 2007 йил ва ундан ки­чик ёшдагилар мусобақасида Ш. Давлетов, Р. Исмои­лов, Т. Рустамов, С. Темирова, М. Муҳаммадиева, С. Қувондиқовалар ғолиб, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади. Умумжамоа ҳисобида жамоамиз 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин "Сўғдиёна" ЖТСКга қарашли "Дель­фин" сузиш ҳавзаси жамоа­сига, 3-ўрин эса Навбаҳор тумани вакилларига насиб этди. Fолиб ва сов­риндорлар диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳайит РЎЗИЕВ,

ИБЎСМ ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6094