Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Барчамизга маълумки, халқимизда китоб азалдан жуда эъзозланган. Инсоният эгаллаган илмларни ўзида мужассам этган ноёб дурдоналар кўзқорачиғидек эҳтиёт қилинган. Қирқ йил ҳукмронлик қилган даҳо мунажжим Мирзо Улуғбек қаттол вазият ҳукмига кўра саройни тарк этаётганида хазиналар орасидан фақат китобларнигина олиб чиқиб кетганида ҳам теран ҳикмат бор.

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятида жорий йилнинг 1-май куни юз берган фавқулодда ҳолат натижасида 16 та таълим муассасаси жиддий зарар кўрган. Ушбу таълим муассасалари ўқувчи-ёшларини маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларга беғараз амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Сирдарёлик ёшларга китоб совға қиламан” акцияси эълон қилинди.

2020-йил 1-июндан 1-июлга қадар ташкил этиладиган акцияда педагог ходимлар, ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин. Бу билан улар келажагимизнинг эгалари бўлган ёш авлоднинг маънавий етук, баркамол бўлиб улғайишларида ҳисса қўшган бўладилар.

Ишонамизки, маърифий саховатдан ҳеч ким четда қолмайди.

Туман ва шаҳарларда акция ўтказиладиган умумтаълим мактаблари рўйхати илова қилинади.

Мурожаат учун телефон рақамлар : +998907317790, +998934317515

Кўрилганлар сони: 3356