Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Истиқлол йилларида барча соҳалар каби иқтисодиётимизда ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилгани ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш билан бирга мамлакатимиз иқтисодий фаровонлигига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Қувонарлиси, "Ҳаракатда баракат" нақлига амал қилган юртдошларимиз яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, самарали меҳнат қилишмоқда. Натижада хусусий сектор фаолияти кундан кунга кенгайиб бораётир.

Мамлакатимиз Президентининг яқинда матбуотда эълон қи­линган "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йи­гирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўт­казиш тўғрисида"ги қарорида таъкидланга­ни­­­­дек, мустақил­лик­ка қадар юртимизда умуман мавжуд бўл­маган, бугунги кунда эса жамиятимизнинг қудратли таянчига айланиб бо­раётган мулк­дорлар синфининг жадал ривожланиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳ­су­лотдаги улуши 56,5 фоизга етгани, айни шу тармоқда иш би­лан банд аҳо­­ли­нинг 77,9 фоизи меҳнат қилиб, мамлакатимиз рав­нақига му­но­сиб ҳисса қўшиб келаётгани эътирофга ло­йиқ­дир. "Қи­зил­қум мар­вариди" дея таърифланган Зарафшон шаҳ­ри­да ҳам тад­бир­корлар кўпчиликни ташкил этади. Вилоят мар­­ка­зидан олис­да бўлишига қарамай, яратув­чанлик ва бунёдкорлик завқи би­лан яшаётган ҳудуд аҳоли­си­нинг ишбилармонлигига ҳа­вас қил­са ар­зийди. По­литилен халта ишлаб чиқаришга мўл­жал­ланган "Қи­зилқум Текстиль" МЧЖ жорий йилнинг фев­ра­ли­да ташкил топган эди. Ҳали иш бош­ла­га­нига кўп бўл­ма­са-да, МЧЖда си­фатли ва ха­ри­дор­гир халталар иш­лаб чи­қарил­моқда.

—  "Ипотекабанк" АТИБ Зарафшон шаҳар фи­лиа­лидан хом-ашё учун 300 миллион сўм кредит ол­гандик, — дейди МЧЖ ди­­­ректори Ботир Жамолов. — Зарур тех­­нологияларни эса Хи­тойдан келтирганмиз. Бу ерда бир ойда 400-500 мингдан ортиқ политилен халта тайёрланиб, ички ва таш­қи бозорга олиб чи­қилмоқда. Яқинда Қозоғистон давлати билан 190 минг АҚШ дол­­лари миқдорида шартнома имзоладик. МЧЖ да 90 на­фар ишчи меҳнат қилиб келмоқда. Уларнинг ак­­­сариятини ёш­лар ва аёллар ташкил этади. Иш­чиларимиз учун барча шароитлар муҳайё этилган. Иш уч сменада давом эта­ди. Уч ма­ҳал иссиқ ов­қат, транспорт, юви­ниш хоналари иш­чи­­лари­миз ихтиёрида.

 Маҳсулотнинг юртимиз бозорларидан ташқари четда ҳам ха­ридорга эгалиги иш сифатли ташкил этил­ганидан далолат. Бун­да астойдил меҳнат қилаётган барча ишчининг бирдек ҳисса­си бор. Улар орасида коллеж битирувчилари, шу­нинг­дек, амалиёт ўтаётган ўқувчилар борлиги қу­во­нарли. Ёш­ларга таж­рибали мутахассислар ус­тоз сифатида бирикти­рил­ган. Бу эса иш унуми оши­­­шига хизмат қилмоқда.

— Халта тайёрлашда асосий хомашё полип­ро­пилиен ҳи­собланади, — дейди ишчи Мунира Фаттоева. — У аввал эри­ти­либ, ип шак­лига келтирилади. Кейин тўқилиб, ун­дан рулон ҳо­сил қилинади. Шундан сўнг тикув цехига топ­ши­рилиб, тайёр ҳолатга келтирилади. Ишга қатнашимиз учун мах­сус транспорт ажратилган. Ойлик маошларимизни вақтида олиб турибмиз. Жа­­моамиздагиларнинг кўпчилиги ўзим каби ёшлар. Уларнинг ишига масъулият билан ёндашишидан хурсанд бўламан. Кол­лежни би­тириб, шу ерда илк ишимни бошладим. Шаҳ­римизда корхона, за­водлар кўпайишини истайман. Бу иш ўрни яратиш би­лан бирга вилоятимиз иқтисодини янада ри­вожлантиради, деб ўйлайман.

"Қизилқум Текстиль" МЧЖ ёнида тикув цехи, "АKFA" ишлаб чи­­қариш, кенг ҳажмли полиграфия маҳсулотлари тайёрлаш хиз­­­мат турлари фаолият бош­лаган. МЧЖ директорининг таъ­кид­лашича, тадбиркорликнинг бу йўналишларини ҳам кен­гай­тириш режалаштирилган. Кел­гусида зарафшонлик тадбир­кор­лар томонидан ишлаб чиқа­ри­лаётган маҳсулотлар сифати би­лан дунё бозорида мустаҳкам ўринга эга бўлиши ва юртимиз та­раққиётига салмоқли ҳисса қўшишига ишонамиз.

Зулфия БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6777