Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоийда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда энг долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Навоий  вилояти маҳаллий бюджетиинг 2019 йил III чораги ижроси, аҳолига бирламчи тиббий – санитария ёрдами кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ҳамда “Хусусий уй–жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижроси ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ПФ-5106-сон Фармонининг ижроси, вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятда ижро этилиши аҳволи тўғрисида ҳам маърузалар тингланди ҳамда муҳокама этилди.

Кун тартибидаги бошқа муҳим масалалар ҳам муҳокама этилди.

Кўрилганлар сони: 3534