Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Нурота туманининг “Сентоб” МФЙда “Ёшлар карвони” лойиҳаси доирасида ёз мавсумида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Маънавиятли ёшлар – Янги Ўзбекистон истиқболи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида ҳудудда жойлашган таълим тожик тилида олиб бориладиган 21, 30, 38, 43 ва 49-умумтаълим мактабларининг ижодий тарғиботчилари томонидан истеъдодли ёшлар жалб қилиниб, “Рангларда акс этган Ватан туйғуси” мавзусида расмлар танлови бўлиб ўтди. Шунингдек, ижодкор ўқувчилар томонидан шеърлар, куй-қўшиқлар айтилди. Тадбир якунида Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими томонидан фаол ўқувчи ва ўқитувчиларга фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар тақдим этилди.

Кўрилганлар сони: 1480