Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, интилиш ва ташаббуслари, эзгу ғоя ва қарашларини муносиб қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларни ягона ғоялар атрофида бирлаштирган "Камо­лот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бу борада ўрни беқиёс.

Ҳаракат томонидан қатор лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани ёшларнинг интеллек­туал салоҳиятини юксалтириш, ҳуқуқий билим­ларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўл­моқда. Бугун "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вилоятда 619 та бошланғич таш­ки­лоти фаолият кўрсатаётган бўлиб, 166 мингдан зиёд ёшни ўз атро­фига бирлаш­тирган.

— "Камолот" чин маънода ёшларнинг таян­чи ва суянчига айланди, — дейди "Ка­молот" ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси Жам­шид Ход­жаев. — Ёшларда тадбиркорлик кў­никма­ларини шакллантириш ва қўллаб-қув­­ват­лаш, кашфиётчилик қобилиятини ри­­­­­вож­лан­тириш, илмий изланишларини му­носиб рағ­­бат­лантириш, спортда улкан му­­ваффақият­ларни қўлга киритишларида Ҳа­ракатнинг сал­­моқли хизматлари бор. Ху­­­сусан, ҳи­со­бот даврида турли мусо­бақа ва тан­лов­­­ларнинг мамлакат босқич­ла­рида ви­лоя­тимиздан 235 нафар ёш ғо­либ­ликни қўлга киритгани бунинг ёр­қин да­ли­лидир.

Ўтган давр мобайнида ёшларни тадбир­кор­ликка жалб этиш, уларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсади­да ташкил этилаётган "Менинг бизнес ғоям" республика танловида 10 нафар та­шаб­­бускор ёш ғолибликни қўлга киритиб, ти­жорат банкларининг 160 миллион сўмлик им­тиёзли кредит маблағларидан самара­ли фойдаланмоқда. Шунингдек, "Ёш тад­биркор — юртга мададкор" кўрик-танлови­нинг 2014-2015 йилги республика босқи­чи­­­да ғолиб бўлган 4 нафар ёш ишбилармон имтиёзли равишда 185 миллион сўмлик банк кредити маблағларига эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ­­­камасининг 2014 йил 8 сентябрдаги "Мам­лакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қат­нашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига му­­вофиқ, вилоятдаги 280 нафар иқтидор­ли ёш "Камолот" уйлари соҳиби бўлди.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаё­­тида фаол иштирок этаётган, Ватани­миз обрўсини халқаро майдонларда му­но­сиб ҳимоя қилаётган 4 нафар  ёш "Ўз­бе­­­кистон белгиси" кўкрак нишони билан тақ­­дирланди.

Анжуманда ёшларнинг ҳуқуқ ва ман­фаат­ларини ҳимоя қилишда шаҳар ва туман кен­­гашлари, бошланғич ташкилотларнинг масъулиятини ошириш, ўзини ўзи бош­қа­риш органлари билан ўзаро ҳамкор­лик­ни кучайтириш, "оммавий маданият" ва ах­борот хуружларига қарши курашишда ёш­ларда мафкуравий иммунитетни шакл­лантириш, таълим сифатини таъ­мин­лашда жамоатчилик назоратини кучайти­риш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муас­саса­лари битирувчиларини касбга йўналти­риш ва тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ёш­лар ўртасида эрта турмуш қу­риш­нинг ол­дини олиш каби масалалар ат­роф­лича му­ҳокама қилинди.

Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши фаолиятига оид ҳисоботлар тингланди ва келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Ан­жу­манда Кенгаш раиси ва унинг ўрин­бо­сарлари сайланди.

Конференцияда вилоят ҳокими Э. Тур­ди­мов сўзга чиқди.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Кўрилганлар сони: 6124