Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мустақиллик йилларида бу гигант корхона иқтисодий бар­қарорликни сақлаб қо­лиш билан бир вақтда амал­да янги технологияларни жорий этиш, модерниза­ция­лаш эвазига ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, маҳсулот турини кўпайтирди, тежам­корлик кун тартибидаги би­ринчи масалага айланди.

Шу боисдан ҳам бугун кимё­гар­лар нафақат ички бозор, бал­ки рақобатбар­дош маҳсулот­лар ишлаб чи­қаришга эъти­бор қаратиб, экспорт ҳаж­ми­ни ошириш билан ташқи бо­зордан ҳам ўрин эгаллаш­дек эзгу мақсад йўлида меҳ­нат қилишаётир. Шунингдек, кимё са­ноатини ривож­лантиришга қаратил­ган бар­ча интилиш ва из­ланишлар бугун давлат ички сиёсати даражасига кўта­рилган.

Бундан ўн беш йил бурун корхонада Давлат дастури асосида кенг кўламдаги ре­конструкция ва техник қайта жиҳозлаш ишлари амалга оши­рилди. 2002 йилда Гер­маниянинг "Лурге" кон­церни технологияси асоси­да иш­лай­диган қаттиқ хлор ишлаб чиқаришнинг уч қа­ват­ли кор­пуси фойдала­нишга топши­рил­ди. Маънан эс­кир­ган 109 та ускуна янги, замонавий ва юқори қув­ватлиларига ал­маш­тирилди. Натижада маҳ­сулот ишлаб чи­қа­риш суръ­ати ўсиб, тури кўпайди.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 28 ноябрдаги "Иқ­тисо­диёт­нинг реал сек­то­ри корхона­лари­ни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бар­қарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғри­си­­да"ги Фар­мони "Navoiyazot" АЖ фао­лия­тида ҳам туб бу­рилиш яса­ди. Маз­кур фар­мон ижросини таъ­мин­лаш мақ­садида, аниқ ре­жа­лар иш­лаб чиқилди, пухта ўй­ланган дас­­тур қабул қилинди. Маз­­кур ҳуж­­жатда белгилаб бе­рилган ва­зифалар ижроси на­ти­жасида 2009-2012 йил­ларда тўқ­қизта янги техно­логик ускуна қу­рилиб, фао­­­лият бошлади, янги маҳ­су­лот­лар ишлаб чиқариш ва ўзлаш­ти­риш йўлга қўйилди. Булар асосан металларни ке­сиш ва пай­ванд­лаш­да фой­даланиладиган тех­ник аце­тон, емирилиш ва занг­лаш­нинг олдини оладиган инги­битор, тех­ник сувни тоза­лашда фой­да­ла­ниладиган те­мир хло­ри­ди, са­ноат объ­ектлари ва турар­жой би­но­лари ташқи кўрини­ши­ни бе­заш­да асқотадиган дис­персли-сув бўёқ, шунингдек, азот­ли ўғит­дан икки ба­ро­бар сама­рали бўл­ган азот­ли-фосфорли ҳам­да ис­сиқ­хона хўжаликлари учун ка­лий­ли ўғитлардир.

— Биз ўзлаштирган азот­ли-фос­форли ўғитга (АФЎ) бўлган талаб жуда катта. Се­литра цехи тарки­би­да очил­ган бўлимнинг ишлаб чи­­қа­риш қуввати суткасига 700-750 тоннани ташкил этади ва 280 на­фар киши меҳнат қи­ла­ди. Бар­­­часи маҳаллий ёш­лар, акса­рия­ти эса касб-ҳу­нар коллеж­лари би­ти­рувчи­лари, — дейди цех бошлиғи Қаҳ­­ра­мон Саматов.

Тайёр маҳсулотларни қа­доқлаш учун махсус идишлар ишлаб чи­қариш йўлга қўйил­ганлиги ҳам иқ­­тисодий те­жам­корлик ва са­ма­ра­дор­ликка имконият яратмоқда. Бир неча йилдирки, корхо­нада Хи­той технологияси асо­сида по­ли­про­пилен қоп­лар тикиш цехи фао­лият кўр­сатмоқда. Айни пайт­да 500 нафардан ортиқ ёш йи­гит-қиз меҳ­нат қилаётган цех ўз маҳ­су­лот­лари билан фақат "Navoiy­azot" АЖни таъминлаб қолмасдан, бал­ки мам­лакатимизнинг бошқа корхона­ла­рини ҳам таъминлаб ту­рибди. Цех­­га ҳар йили 20-25 на­фар касб-ҳунар коллежлари би­тирувчилари уч томонлама шарт­нома асосида ишга қабул қили­нади.   

Ўтган тўрт йил ичида экспорт маҳ­­сулотлар ҳажми кескин ошди ва бугунги кунда 30 фоизни таш­кил қилмоқда. Корхонада янги­лик­ларни амалда татбиқ этиш кенг йўл­га қўйилган ва бу тизимли ра­вишда давом этмоқда. Шу йил­нинг ўтган даврида секин эрувчи хлор таблеткалари ишлаб чиқа­риш линияси қуриб, фойдала­ниш­­­га топширилди. Бу кимёвий препарат дезинфекция сифатида ишлатилмасдан, балки сувни за­рарсизлантиришда ҳам қўл кела­ди. Муҳими, оддий хлор сингари ўткир ҳиди йўқ.

Корхонадаги барча иш жараён­лари бошқарув пульти марказида назорат қилиб борилади. Замона­вий аппаратлар билан жиҳоз­лан­ган марказга ишлаб чиқариш ти­зимлари уланган бўлиб, жараён компьютерда кўриниб туради. Маҳсулотларга қўшиладиган хом­ашё ва бошқа компонентлар миқ­дори, ҳажми аниқланиб, қайта иш­лаш ҳам шу ерда бошқарилади.

Бугун ички ва ташқи бозорда кор­хона маҳсулотларига талаб ва эҳтиёжнинг ортиб бориши жа­моа­дан изланиб, интилишни, фи­дойилик билан меҳнат қилишни та­лаб қилади. Асосийси, "Уста-шо­гирд" анъанасини давом эт­ти­риб, ёшларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади. Кор­хонада эса Л. Очилов, К. Сафа­ров, Т. Тўхташев каби аппаратчи­лар, А. Абдуллаев, Б. Бобоқулов, Б. Жумаев каби смена усталари, технологлар М. Кенжаев, Е. Лит­ви­нова, А. Одилов, Т. Надежнова, цех бошлиғи Ш. Долиев, ишлаб чиқариш бўлими бошлиғининг ўрин­босари М. Вафоев, ишчилар­дан Ҳ. Жамолова, М. Худойбер­диева, О. Эргашева, О. Остонов, О. Ҳайитова сингари касб фидо­йи­ларини фахр билан эътироф этиб ўтиш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Пре­зидентининг 2014 йил 16 декабр­даги "Навоийазот" АЖ негизида по­ли­ви­нилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комп­лекси қурилиши" инвести­цион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қа­­ро­ри ҳам бу йирик саноат кор­хо­на­си­нинг истиқболини белгилаб бер­­ди. Мазкур инвестицион дас­тур­нинг амалга оширилиши нати­жа­си­да ички ва таш­қи бозорда та­­лаб кучли бўл­ган юқори тех­но­­­ло­­­гия­ли кимё маҳ­су­лотлари­нинг янги турлари ишлаб чи­қа­рилади. Энг муҳими, юзлаб янги иш ўрин­лари яра­тилади.

Бугун бу ерда ишчи-ходим­лар­нинг саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат фахрийларини қўллаб-қувватлаш яхши йўлга қўйилган. Корхона таркибида кундузги ста­ционар билан тиббий-санитария қисмида юқори малакали шифо­кор­лар ва ўрта тиббиёт ходимла­ри хизмат кўрсатишади. Даволаш маскани кимёгарлар саломатли­ги­ни тиклаш учун замонавий тиб­биёт ускуналари билан жиҳоз­лан­ган. Фахрийлар бепул дам олиб, соғ­ликларини тиклайдиган са­на­торий-профилакторийда ҳам бар­ча шароитлар яратилган. "Оф­тоб­жон" болалар соғломлашти­риш оромгоҳида эса ҳар йили кимё­гар­ларнинг юзлаб фарзанд­лари ёз мавсумини мазмунли ва ма­роқ­ли ўтказиб қайтишади.

Мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўринга эга бўлган "Na­voiy­azot" акционерлик жамияти — рес­пуб­ликамиз кимё саноатининг таянч нуқталаридан бири. Ўзла­ри­нинг касб байрамларини муносиб ку­тиб олаётган корхона ходимлари янги мар­раларни кўзлаб, олдинга интил­моқда.

Исроил ХОЛБОЕВ.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 7114