Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Самбо юлдузи

27.09.2014 13:21:01


Ёшлигиданоқ спортга ошно тутиниб, ҳаётининг навқирон палласини ўз соғлигини асраб-авайлаш, чиниқиш йўлида сарфлаётган, шунинг баробарида энг эзгу мақсадларига эришаётган ёшларни кўриб ҳавасинг келади. Бугун халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, мамлакатимиз байроғини баланд кўтариб келаётган чемпион йигит-қизлар билан эса ич-ичингдан фахрланиб қўясан...

Дилдора Ҳалимова Қизилтепа туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида ўқиб юрган пайтлари­даёқ ўзи яша­ётган ма­ҳаллада жой­лаш­ган "Работ" спорт комплек­си­даги тўгарак­ларга қатна­шиб, мил­лий кураш ҳам­да самбо бўйича са­боқ ола бош­лади. Мак­таб таъли­ми­дан сўнг у Бухоро­даги спорт кол­ле­жида таҳсил олди. Бу даргоҳ унинг шижоати­га ши­жоат, иш­тиёқига иш­тиёқ қўшиб, катта-катта му­собақа­ларда иш­тирок этишга замин яратди.

2008 йилда у илк маротаба миллий кураш бўйича Ўзбекистон чем­пионатида қатнашди ва 57 ки­ло­грамм вазн тои­фа­сида ғолиб бўлди. 2010 йилда эса яна бир карра чемпионликка эришди. Шундан сўнг Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади­ган жаҳон чемпионатига йўлланма олди ва 200 га яқин мамлакатдан йи­ғил­ган спортчилар ора­сида фахрли учин­чи ўринни эгаллади. Бу кет­ма-кет келаётган ютуқларнинг ҳам­маси эмасди.

Дилдора 2010 йил­нинг ўзида самбо бў­йича Ўзбе­кис­тон чем­пио­ни бўлди. Шу йилда  Тош­кент шаҳ­ри­даги Жар ста­ди­о­нида бў­либ ўт­ган сам­бо бў­йи­ча Осиё чем­пио­на­тида 60 ки­ло­грамм вазн тои­фасида ик­кин­­­чи ўринни эгал­лаб, яна бир бора ус­тоз­ла­ри ва ота-она­си ишон­­чини оқ­лади.

— "Самбо юлдузлари" номи остида бўлиб ўт­ган Осиё чемпионатида юртимиз байроғи кўта­рилганда кўзларимга ёш қалқиди, — дейди у. — Шундан сўнг менга дўстларим "Самбо юл­дузи" деб мурожаат қи­ладиган бўлди. Бу қуво­нарли ҳол, албатта. Ҳо­зирги кунда устоз-шо­гирд анъанасига амал қилиб, қизларга кураш сирларини ўрга­таяп­ман. Замонавий жиҳоз­ларга бой спорт маж­муаларини бугун юрти­мизнинг ҳар гўша­си­да, ҳатто энг чекка ҳу­дудла­рида ҳам учратиш мум­кин. Бундай имко­ният­лардан оқилона ва тў­ла­қонли фойдаланиш биз ёшларнинг бурчи­миз­дир.

Чемпионимиздан ке­ла­жакдаги орзулари ҳақи­да сўраганимизда, у қай маҳал бўлмасин, спорт­дан узоқлаш­мас­лигини билдирди. Спорт ҳаёти­нинг маз­мунига айлан­ганлигини бот-бот таъ­кид­лади. Унинг ўз севган соҳаси­ни қадр­ла­ши, ке­­­лажак­да ўзбек спор­тини шо­гирдлари орқа­ли кўк­ларга кўта­ришга бўлган интилиши ҳавас ва ҳурматимизни минг чандон оширди...

Меҳригиёҳ БОЗОРОВА.

Кўрилганлар сони: 7553